Олий суд томонидан тайёрланган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот маросимида Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров сўзга чиқиб, иштирокчиларга қўлланмаларга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳамда мазкур жараён ҳақида маълумот берди. Жумладан, бугунги кунда фақатгина низоларни ҳал қилиш эмас, низонинг олдини олишга катта эътибор қаратилаётгани, шу мақсадда 2019 йил ва 2020 йилдаги мурожаатлар ва судларда кўрилган ишлар таҳлили асосида:
-
- “Судга мурожаат қилиш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят бериш тартиби ”;
- “Оила муқаддас даргоҳ”;
- “Ворислик ҳуқуқи қонун ҳимоясида”;
- “Меҳнат ҳуқуқи қонун ҳимоясида”;
- “Ерга нисбатан ҳуқуқнинг вужудга келиши ва бекор бўлиш тартиби” номли 5 та қўлланма тайёрланганини ва бундан кўзланган асосий мақсад кенг халқ оммаси ҳуқуқий саводхонлигини ошириш натижасида низоларнинг олдини олиш, фуқаролар тинч-тотувлигини таъминлашдан иборат эканлигини таъкидлади.
Мазкур қўлланмалар инфографикалардан фойдаланилган ҳолда содда тилда баён этилган бўлиб, фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва судга мурожаат этувчи бошқа шахслар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онггини юксалтириш, уларнинг судга ҳеч бир тўсиқларсиз, эркин мурожаат қилишларини таъминлаш, шунингдек, оилалар мустаҳкамлиги ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларни қонуний тартибга солишга мўлжалланганлигини қайд этди.