0,00 UZS

No products in the cart.

10.6 C
London
Yakshanba, Noyabr 1, 2020

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш

- Advertisement -
- Advertisement -

Судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловга эришишнинг даражасини ошириш, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини беради.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш­та устувор йў­налиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва шаффофлигини оширишга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақи­да гапирар экан, суд тизимининг бошқа органлардан холи бўлиши зарурлигига урғу берди.

Бугунги кунга қадар амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларига маҳлиё бўлиб қолмасдан, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қи­лиш маданиятини шакллантириш, шу орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтириш, бунинг учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни фақат ва фақат халқ манфаати йў­лида оғишмай хизмат қи­ладиган идораларга айлантириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Юртбошимиз томонидан ҳалқаро тажриба ва халқаро стандартлар асосида суд тизимини «бир суд – бир инстанция» тамойили асосида қайта кўриб чиқиш муҳимлиги айтилди.

Ҳақиқатан ҳам, бундай муҳим ўзгаришлар, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, айниқса, суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик, судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган чоралар соҳа ходимларининг ўзига бўлган ишончини оширди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам, судлар мустақиллигини таъминлаш масаласи шахсан Президентнинг қаттиқ назоратида бўлиши алоҳида таъкидланди.

Мамлакатимизда ўтган уч йил мобайнида суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳоки­мия­тининг фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қи­лиш борасидаги роли ва аҳамиятини ошириш борасида бир қатор муҳим ислоҳотлар амалга оширилди.

Айтиш жоизки, бунга қадар кўпгина вазирлик ва давлат идоралари билан маълумот алмашинуви бўйича ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинмаганлиги сабабли судларда маълумот алмашинуви асосан қоғоз шаклида амалга оширилиб келинаётган эди. Жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши натижасида уларга масофадан туриб мурожаат қилиш, суд мажлисларида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиб иштирок этиш, суд қарорларини интернет тармоғида эълон қилиш, ижро ҳужжатларини электрон шаклда мажбурий ижрога юбориш тизимлари жорий этилди.

Бугунги замон тезкорлик ва коммуникация технологияларидан фойдаланишни талаб этади, бундан ташқари, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш лозим бўлади, шу мақсадда Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди. Қарорга биноан яқин вақтларда судлар фаолитяида рақамлаштириш катта ўрин тутади ва фуқароларимизга ҳам ўзига яраша қулайликларни яратиб беради.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этади.

Жамшид ОТАБОЕВ, Фарғона вилояти иқтисодий судининг
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди судьяси.

- Advertisement -

Latest news

- Advertisement -

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш...

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...

Related news

Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш...

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...
- Advertisement -