0,00 UZS

No products in the cart.

17.9 C
London
Seshanba, Oktabr 19, 2021

Нукусда ҳарбий техникаларни темир йўл орқали ташиш бўйича кўргазмали машғулотлар ўтказилди

- Advertisement -
- Advertisement -

Нукус темир йўл бекати, шахобчаси ва аэропорти ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими томонидан гарнизонда жойлашган ҳарбий қисм шахсий таркиби учун ҳарбий техника ва юкларни темир йўл орқали ташиш бўйича амалий-кўргазмали машғулотлар ўтказилди.

Машғулотлар учта ўқув нуқтасида ўтказилиб, қўшинларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўтиш, ҳарбий техника ва юкларни ташиш учун фойдаланиладиган темир йўл вагонларига тўғри жойлаштириш, сақлаш ва олиб юришни ўргатиш мақсадида ташкил этилди.

Нукус темир йўл бекати, шахобчаси ва аэропорти ҳарбий ҳаракатлар таркибий бўлими бошлиғи подполковник Бахтиёр Қудратов раҳбарлигида ўтказилган машғулотларда ҳарбий техника ва юкларни ташиш жараёнида тайинланган қоровул шахсий таркибининг мажбурияти, турли хил вазиятлардаги ҳаракатлари ва алоҳида хизмат ўташнинг бошқа аҳамиятли жиҳатлари намуна сифатида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, машғулотларда “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик компанияси Қўнғирот минтақавий темир йўл узели, Нукус ва Тахиркўл бекати ходимлари иштирок этиб, йўл ҳужжатларини тўлдириш ҳамда темир йўл станцияларида тўхташ тартиби ҳақида маълумот беришди.

Қўшинлар жанговар шайлигини мустаҳкамлаш ҳамда бўлинмалар ва техникаларни бир жойдан иккинчи жойга олиб ўтишни ташкил этишда узилишларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган ушбу машғулотлар жараёнида асосий эътибор техника хавфсизлиги талабларига риоя этиш ва техникаларни вагонларга юклашдаги меъёр талаблари ўргатилди, – дейди подполковник Бахтиёр Қудратов. – Машғулотлар жараёнида ҳарбий хизматчилар томонидан берилган кўплаб саволлар ўз жавобини топиб, уларнинг тажрибаси ошишига эришилди.

Кўргазмали тарзда ўтказилган машғулотлар доирасида зирҳли ва автомобиль техникаларни платформалар орқали вагонларга юклаш-тушуриш, уларнинг силжиб кетишини олдини олиш мақсадида белгиланган тартибда маҳкамлаш, техникаларни ташишда ниқоблаш ишларини ташкил этиш каби масалалар намойиш этилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...
- Advertisement -

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...

Related news