0,00 UZS

No products in the cart.

16.1 C
London
Yakshanba, Sentabr 25, 2022

Навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

- Advertisement -
- Advertisement -

Жорий йилнинг 6 июль куни Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Тошкент шаҳар прокуратураси органларининг пойтахтда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти кўриб чиқилди.

Видеоселектор тарзида ўтказилган мажлисда Бош прокуратура раҳбарияти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокурорлари, ўринбосарлари, пойтахт туманлари прокурорлари ва соҳага масъул бошқа ходимлар иштирок этишди.

Қайд этилишича, шаҳарда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича бошқа идоралар билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Замонавий ахборот-технологиялари имкониятларини кенг татбиқ қилган ҳолда “Хавфсиз пойтахт” концепцияси ҳам изчил жорий этилмоқда.

Бунинг натижасида ўтган 5 ойда 44 фоиз маҳаллада жиноятлар камайган бўлса, 43 фоизида умуман жиноят содир этилмаган.

Шунингдек, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 6 фоизга, номусга тегиш 54, талончилик 55, гуруҳлар жинояти 23, аёллар жинояти эса 32 фоизга камайишига эришилган.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини ташкил этишда камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳайъат мажлисида шаҳарда криминоген вазият барқарорлигини сақлаш, жумладан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш, жиноятларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш борасида йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар, бу соҳада прокурор назоратини таъминлашдаги сусткашликлар ҳудудлар кесимида, аниқ рақам ва мисоллар асосида танқидий муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, пойтахт ҳудудида ўтган даврда қотиллик 10 фоизга, ўғирлик 38, безорилик 54, босқинчилик 170, вояга етмаганлар жинояти 53, ўқувчилар жинояти 63 фоизга ошган.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш, шахсларни профилактик ҳисобга қўйиш ва улар билан ишлашда ҳам кўплаб тизимли камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларини ўтказишда йўл қўйилган камчиликлар кескин танқид қилинди.

Ҳайъат йиғилишида Тошкент шаҳар ва туман прокуратураси раҳбарлари ва соҳага масъул ходимларининг йўл қўйилган камчиликлар бўйича ҳисоботлари эшитилди.

Хизмат вазифаларини етарли бажармаган ходимларга қатъий чоралар кўрилди.

Бундан ташқари, жиноятчиликнинг олдини олиш, халқимиз осойишталиги ва тинчлигини сақлаш билан боғлиқ вазифалар ижросига виждонан, ҳалол ва юксак масъулият билан ёндашиш, куч ва имкониятларни тўлиқ сафарбар қилиш зарурлиги таъкидланди.

Барча даражадаги прокурорлардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг фаолиятида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни кескин кучайтириш, айниқса, инсон ҳуқуқларини бузилишини олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилди.

Тадбир якунида бошқа идоралар билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича комплекс тадбирларни амалга оширишга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

- Advertisement -

Latest news

“Tadbirkorlik kodeksi” – tadbirkor manfaatlari uchun”

Adliya vazirli tomonidan manfaatdor idoralar bilan hamkorlikda Tadbirkorlik kodeksi loyihasi ishlab chiqilib muhokamaga joylashtirilgan. Kodeks loyihasi yuzasidan taklif va mulohazalarni muhokama qilish, loyihani takomillashtirish bo‘yicha...
- Advertisement -

2022-yil avgust soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, avgust Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 13 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m   MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH     USHBU SONDA: O‘ZBEKISTON NOTARIATI...

O‘z-o‘ziga huquqiy xizmat ko‘rsatish – “Legal Tech” orqali huquqiy xizmatlarga bo‘lgan ehtiyojni ta’minlash

Hozirda butun dunyo mamlakatlari mavjud ijtimoiy munosabatlarning har bir sohasini tez va shaffof rivojlantirish maqsadida raqamli texnologiyalarni qo‘llayapti. Mana shunday texnologiyalar huquq sohasiga ham...

Yillik mehnat ta’tillari haqida nimalarni bilamiz?

Dam olish vaqtining alohida turi hisoblanuvchi mehnat ta’tillarini olishga bo‘lgan huquqlarini kafolatlash xodimlarning mehnat munosabatlaridagi huquqlarini ustuvor darajada himoya qilishni ta’minlaydi. Xodimlarning dam olish vaqti...

Related news