0,00 UZS

No products in the cart.

10.6 C
London
Shanba, May 15, 2021

Навбаҳорда туғилганлик ва ўлим ҳақидаги гувоҳномаларни беришда 154 та хатолик аниқланди

- Advertisement -
- Advertisement -

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида туғилганлик, перенатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни беришда 154 та хатоликка йўл қўйилган. Бу жорий йилнинг ўтган даври мобайнидаги рақамлар халос. Навбаҳор туман адлия бўлими томонидан Навбаҳор тиббиёт бирлашмаси ва унинг қуйи бўғинларида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 27 февралдаги буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома талабларига риоя этилиши мониторинг қилинганда мазкур камчиликлар аниқланган.

Хатоликлар асосан, туғруқ ва реанимация бўлими, қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ оилавий поликлиникаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш давомида кузатилган.

Ўлим тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари кўздан кечирилганда баъзиларида марҳумнинг вафот этган вақти, исми шарифи, айримларида эса, вафот этган жойи кўрсатилмаган ёки нотўғри ёзилгани маълум бўлди. Ҳатто, ўлимни қайт этиш журналига рўйхатга олиш ойлар давомида кечиктирилган, бир марҳумга ўлим тўғрисидаги гувоҳнома 2 маротаба берилган ҳолатларга ҳам дуч келинди.

Масалан, туманнинг Кескантерак маҳалласи, Мустақиллик кўчасида яшаган ва 24.05.2020 йилда Россия Федерацияси, Москва вилояти, Реутов шаҳрида вафот этган марҳум С.Худойбердиевнинг яқинларига Реутов шаҳри ваколатли идоралари томонидан 27.05.2020 йилда 348423 рақамли “Ўлим гувоҳномаси” берилган бўлса-да, 08.06.2020 йилда туман поликлиникаси томонидан ҳам 16-сонли ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома берилган.

Ваҳоланки, Йўриқноманинг 29-бандида ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ҳар бир ўлим ҳолларида тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан берилиши белгиланган.

Мониторинг давомида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни тўлдириш жараёнида ёзувларнинг бўялганлиги, саналар ва ота-оналарнинг исми шарифи ўзгартирилгани маълум бўлди. Айни ҳолат йўриқноманинг 5-бандига зид.

Баъзида ота-оналар фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини йўқотиб қўйишади. Ана шундай пайтда гувоҳномаларнинг нусхаси яъни дубликатини бериш амалиёти йўлга қўйилган.

Ҳудуддаги айрим шифокорлар томонидан берилган дубликатларда эса боланинг туғилган санаси, йили ҳам нотўғри тўлдириб берилганини кўриш мумкин. Бу билан Йўриқноманинг 15-банди қўпол равишда бузилган.

Аҳоли томонидан оммавий тарзда йўл қўйилаётган камчилик ўлим ҳақидаги гувоҳномаларни олиш вақти ва олганлигини тасдиқловчи имзоларнинг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 72 та ҳолатда ўлим ҳақидаги гувоҳномалар марҳумнинг яқин қариндошлари томонидан имзоланмаган. Бу орқали Йўриқноманинг 33-банди бузилишига йўл қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 223-моддасида ўлимни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд этмасдан марҳумни дафн қилиш тақиқланган. Бироқ, туманда 56 та ҳолатда дафн маросимидан сўнг тиббий гувоҳномалар олинганлиги маълум бўлди.

Навбаҳор туман адлия бўлими томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома  киритилиб, Йўриқнома ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйган ходимларга нисбатан қонуний тартибда интизомий чора қўлланилди.

Ориф Султонов,
Навбаҳор туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси

- Advertisement -

Latest news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...
- Advertisement -

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...

Related news