0,00 UZS

No products in the cart.

4.2 C
London
Yakshanba, Fevral 28, 2021

МУТАСАДДИЛАР ИЗОҲИ: Ўзбекистонда ҳеч қачон ун танқислиги юзага келмайди

- Advertisement -
- Advertisement -
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда маҳаллий ун тақчиллиги, нархи ошиб кетгани кенг муҳокама қилинмоқда. Бунга сабаб нима?Қайд этиш керакки, коронавирус пандемияси даврида юзага келган вазиятни инобатга олиб, ун маҳсулотини барча ҳудудларга бир маромда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ҳукумат қарори билан ун биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар билан етказиб берилиши йўлга қўйилди. Уннинг етказиб берилишини ҳамда нархнинг шаклланишини солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қатъий назоратга олди.

Бу эса ун баҳоси «олибсотарлар»нинг қўлдан-қўлга ўтиши оқибатида сунъий ўсиб кетишининг олди олиш, аҳолининг барча қатламларига тизимли равишда узлуксиз етказиб берилишини таъминлайди. Кейинги кунларда биржада нархи тушиб бораётган унни бирдан камёб бўлиб қолиши ва ҳудудларга етиб бормаслиги сабаби нимада, уннинг захиралари мавжудми, бундай ваҳималар қанчалик асосли?

Бу каби саволларга соҳа вакиллари ўз мулоҳазаларини билдиришди.

Шерали Донаев, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқарма бошлиғи:

— Карантин шароити бўлишига қарамай тизимдаги барча корхоналар, жумладан, 50 ортиқ тегирмон цехи тўла қувватда ишламоқда. Улар кунига 6000 тоннагача ун ишлаб чиқариш қувватига эга. Айни вақтда тизим корхоналари омборларида 32 минг тоннадан ортиқ ун захиралари бор ва эҳтиёждан келиб чиқиб ишлаб чиқариш хажмларини ошириш имкониятлари мавжуд.

Хабарингиз бор, ҳозирга қадар ун Товар хом-ашё биржаси орқали сотилаётган эди. Аслида у ерда ҳам нарх баланд бўлиб, кетгани йўқ. Унда шаклланган нарх 2400-2500 сўм атрофида эди.

Шу жойда маҳсулот қимматлашгани ёки танқислигига келадиган бўлсак, биржада барча турдаги истеъмолчилар харидига рухсат берилган. Яъни маблағи бор, турли соҳа одамлари, тадбиркорлар харид қилиши ва истаган жойида сотиши мумкин.

Унни харид қилган ишбилармонлар эса барча ҳудудларга олиб бормасдан, аҳоли гавжум ва қимматроқ сотиш имкони бўлган манзилда бу маҳсулотни сотишга ҳаракат қилади. Айрим «ноҳалол» тадбиркорлар мана шундай синовли кунларда маҳаллий унни Қозоғистонда ишлаб чиқарилган қопларга солиб, қиммат сотгани ҳақидаги маълумотлар ҳам тегишли органлар томонидан аниқланди. Бир қоп маҳаллий унни биржадаги савдода 125 минг сўмдан олиб, қўлма-қўл сотилиши туфайли учинчи шахс 180 минг сўмгача нарх белгилагани ҳам бор гап.

Олимжон Алимардонов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари:

— Ўзбекистон ўзини ғалла билан тўлиқ таъминлай оладиган давлат. Кўплаб қўшни давлатларга ички бозордан ортган ғаллани экспорт қилишимиз ҳам бор гап. Шунинг учун ваҳима қилиш, заҳира йиғишга ҳожат йўқ. Юртимизда ун тақчиллиги бўлмайди, бўлиши ҳам мумкин эмас. Ўтган йили етиштирилган ғалламиз янги ҳосил пишгунича ва ундан кейин ҳам аҳоли эҳтиёжларини таъминлашга бемалол етади.

Хабарингиз бор, истеъмолчиларга сотилаётган ва сотиб олинган уннинг асосий қисми чекка ҳудудларга етиб бормасдан шаҳар ҳамда туман марказларида қолиб кетаётган эди. Энди истеъмолчиларга ун ва ун маҳсулотлари етказиб беришда вақтинчалик тартиб ўрнатилди.

Унга кўра, тегишли вазирликлар ва ҳокимликлар аҳоли сонини ҳисобга олиб, ҳудудлар кесимида тўғридан тўғри етказиб бериладиган ун ҳажмини аниқлаш ва жойларга етказиш чорасини кўради. Қишлоқ ҳудуди ва ундаги одамлар сони, уларнинг бир ойлик эҳтиёжлари ҳисобга олинади. Ун харид қилувчилар ҳокимликлар тақдим этган рўйхат асосида «Ўздонмаҳсулот» компанияси тизимидаги дон корхоналарига бириктирилади. Ун сотувчилар рўйхат орқали ун заводига бириктирилгач, ун етказиб бериш янада осонлашади.

Саидкамол Хўжаев, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари:

— Шу кунларда аҳоли орасида ун маҳсулотларига бўлган талаб бирданига ортди. Халқимиз коронавирус пандемияси туфайли озгина ваҳимага тушиб қолган. Сал олдинроқ картошка, ёғ ва бошқа маҳсулотларни харид қилишда ҳам шундай ҳолат юз берган эди. Кейин эса ҳаммаси изига тушди.

Унутманг, мамлакатимиз халқни ун ва ун маҳсулоти билан тўлиқ таъминлай олишин қудратига эга. Халқ ризқини янада мўл бўлиши учун шу кунларда деҳқон, фермерлар меҳнат қилмоқда.

Хусусан, жорий йил ҳосили учун 1 миллион 78 минг гектар суғориладиган майдонда кузги бошоқли дон экинлари парваришланмоқда. Бу майдонларда 7 миллион 640 минг тонна ёки ҳар гектардан ўртача 71 центнердан дон етиштириш режалаштирилган.

Айни вақтда ғалланинг 216 минг гектари яъни 20 фоизи бошоқлаш, қолган 80 фоизи найчалаш босқичида. Ғалла парваришида «зарбдор 30 кунлик» эълон қилиниб, ҳосилдорликни ошириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, қўшимча минерал ўғитлар ажратилиши ҳисобига қўшимча 20 центнердан ҳосил олиш режалаштирилган.

Суҳбатдошларимизнинг мулоҳазаларидан ва келтирилган маълумотлардан кўриниб турибди-ки, ҳеч бир озиқ-овқат, жумладан, ун, картошка ва бошқаларда танқислик бўлмайди. Фақатгина ўзимиз ваҳимага тушмай, маҳсулотларни дўкон ёки бозордан икки-уч қоплаб эмас, эҳтиёжга яраша харид қилсак, олам гулистон.

Сайёра Шоева

- Advertisement -

Latest news

Жиноятларни таснифлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти

«2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»га мувофиқ жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 14 майда Ўзбекистон...
- Advertisement -

Асосий мақсад – одамларга осон бўлсин

Мамлакатимизда «Халқ қонунларнинг том маънода ягона манбаи ва муаллифи ҳисобланади» ҳамда «Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида, жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда...

Меҳнат стажига эга эмасмисиз? Стажингиз етарли эмасми?

Фрилансерлар, меҳнат мигрантлари ва деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгалари  учун фойдали маслаҳатлар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига кўра пенсиянинг уч тури мавжуд. Булар: • ёшга...

Ҳуқуқни талаб қилиш учун ҳам билим керак

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла кафолатланган бўлиб, 44-моддага кўра ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат...

Related news

Жиноятларни таснифлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти

«2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»га мувофиқ жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 14 майда Ўзбекистон...

Асосий мақсад – одамларга осон бўлсин

Мамлакатимизда «Халқ қонунларнинг том маънода ягона манбаи ва муаллифи ҳисобланади» ҳамда «Барча муҳим қарорлар бевосита халқ билан мулоқот асосида, жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда...

Меҳнат стажига эга эмасмисиз? Стажингиз етарли эмасми?

Фрилансерлар, меҳнат мигрантлари ва деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгалари  учун фойдали маслаҳатлар Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига кўра пенсиянинг уч тури мавжуд. Булар: • ёшга...

Ҳуқуқни талаб қилиш учун ҳам билим керак

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла кафолатланган бўлиб, 44-моддага кўра ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат...
- Advertisement -