0,00 UZS

No products in the cart.

11.7 C
London
Payshanba, May 13, 2021

Мудофаа вазирлиги бўлинмаси ҳаво ҳужумига қарши ракетани амалда муваффақиятли қўллади

- Advertisement -
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли бўлинма шахсий таркиби жанговар тайёргарлик ўқув режасига кўра, Навоий вилоятида жойлашган “Қулқудуқ” ҳаво-ер ҳарбий полигонида ҳаво ҳужумига қарши ракетани амалда муваффақиятли қўллади.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдан марш давомида шахсий таркиб муайян оралиқ вақтлар мобайнида жанговар техникаларни техник назорат кўригидан ўтказиш, уларга ёнилғи қуйиш, шунингдек, халқаро ва магистрал йўллар, шаҳар ҳамда аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда ҳаракатланиш чоғида барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда “Қулқудуқ” ҳаво-ер полигонига келиб ўрнашди.

Ҳарбий хизматчилар “Қулқудуқ” полигонида жанговар техникаларни белгиланган тартибда хавфсиз, функционал позицияларда жойлаштирди. Юқори қўмондонлик ўртасида ва ички тартибда ўзаро алоқа ўрнатилди. “Осмон ҳимоячилари”нинг мазкур жанговар ўқув-машғулотда қўйилган вазифани аъло даражада бажариши учун барча зарур моддий-техник воситалар таъминоти ташкиллаштирилди.

Жанговар шай ҳолатга келтирилган зенит-ракета мажмуалари ишга туширилди: дастлаб, ҳарбий авиация орқали яқин масофадаги нишон ҳавога қўйиб юборилди. Ҳаводаги жисм ҳақида тўлиқ ва аниқ маълумотларга таянган ҳолда, ракета жанговар ҳолатда отилди. Нишон қисқа вақт ичида бехато уриб туширилди; шундан сўнг, узоқ масофадаги нишонларни уриб туширишга мўлжалланган зенит-ракета мажмуаси ўз “иш”ини бошлади! Ҳавога шартли душман – учувчисиз учиш аппарати учирилди.

Шахсий таркиб бошқарув ва қўмондонлик пунктида узоқ масофадаги нишоннинг оралиқ масофаси, ҳаракати ва тезлигини аниқлаб, кузатувга олди. Сўнгра юқори қўмондонликнинг “Нишон йўқ қилинсин!” буйруғига биноан ҳаво-ер ракетаси жанговар отиш ҳолатида нишон томонга йўналиш олди. Саноқли сонияларда шартли душман учиш аппарати буткул зарарсизлантирилди.

Қўйилган жанговар вазифа аъло даражада бажарилди.

 Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Вояга етмаганларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда инсонпарварлик тамойиллари

Бугунги кунда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш ва либераллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпарварлик тамойиллари асосида йўлга қўйиш, қонун устуворлигини таъминлаш...
- Advertisement -

Коррупция тараққиёт тушови

Коррупция демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказиб, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади. Бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилиб, турмуш сифатини ёмонлаштиради. Шунингдек, одамлар хавфсизлигига рахна...

Коррупцияга қарши курашишда муҳим омиллар

Ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришни мунтазам такомиллаштириб бориш алоҳида аҳамиятга...

Хорижий мамлакатлар жиноят процессида реабилитация институти

Ҳар қандай ҳуқуқий давлат учун асосий вазифалардан бири жиноят содир этган шахсларни адолатли жазолашдир. Шу билан бирга айбсиз одамнинг нафақат судга берилиши, балки жиноий...

Related news