0,00 UZS

No products in the cart.

19.6 C
London
Juma, May 27, 2022

Меҳнат стажига эга эмасмисиз? Стажингиз етарли эмасми?

- Advertisement -
- Advertisement -

Фрилансерлар, меҳнат мигрантлари ва деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгалари 
учун фойдали маслаҳатлар

Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига кўра пенсиянинг уч тури мавжуд.
Булар:
• ёшга доир пенсия,
• ногиронлик пенсияси,
• боқувчисини йўқотганлик
пенсияси.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар эса 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Ногиронлик пенсиялари белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади. Шахс вафот этса унинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлади. Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари ушбу қонунга биноан давлатдан пенсия олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ёшга доир пенсия тайинлаш учун энг кам стаж 7 йилни ташкил қилади. Яъни эркаклар 60 ёшга тўлганда ва аёллар эса 55 ёшга тўлганда камида 7 йиллик стажлари бўлса, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ҳеч қаерда расман ишламайдиган шахслар қандай қилиб меҳнат стажига ва ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин?

  1. Фрилансерлар, яъни ўзини ўзи банд қилган шахслар

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида»ги 2019 йил 9 июлдаги қарори билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини назарда тутадиган тартиб жорий қилинган эди. Унга кўра ўзини ўзи банд қилган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари миқдоридаги тўловни амалга ошириб, 12 ой учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олар эдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2020 йил 8 июндаги қарори билан 2020 йил 1 июлдан бошлаб вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинди ва Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори ўз кучини йўқотди.

Диққат!

2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлайди ҳамда ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади. Ундан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.

Тасаввур қилинг! Аввал 1 йиллик стаж учун БҲМнинг 4,5 баробари миқдорида пул тўлаган бўлсангиз, энди атиги 111 минг 500 сўм тўлайсиз ҳамда 1 йиллик меҳнат стажига эга бўласиз. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмайди ҳамда иш берувчига эга бўла олмайди.

Бундан ташқари, интернет тармоғи орқали хизматлар кўрсатувчи (ишлар бажарувчи) ўзини ўзи банд қилган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги жисмоний ва юридик шахслар – норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг банкларидаги ҳисоб рақамларига қабул қилиш;

контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисоб-китоб фактураларни (инвойс), шу жумладан, электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш).

Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари тўлиқ рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги «Тадбиркорлик
фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори иловасида келтирилган.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларни хабар бериш тартибида рўйхатдан ўтказиш ва фаолиятни амалга ошириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-қарори билан тасдиқланган «Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низом билан тартибга солинади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар – меҳнат даромади олишга йўналтирилган, жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган жисмоний шахслар.

Низомга кўра ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин. Мазкур фаолиятни амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга маълумотнома чекланмаган муддатга берилади ва уларни рўйхатдан ўтказишда ҳақ ундирилмайди.

2. Меҳнат мигрантлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-қарори билан тасдиқланган «Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб
бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс Пенсия жамғармасига йилига пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг тўрт ярим баробари миқдорида суғурта бадали тўлаган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.

3. Деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда боқаётган жисмоний шахслар томонидан Пенсия жамғармасига йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади. Яъни шунча пул тўлайсиз ва 1 йиллик меҳнат стажига эга бўласиз.

Муҳаммадамин КАРИМЖОНОВ,
Тошкент давлат юридик университети
Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

- Advertisement -

Latest news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...
- Advertisement -

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...

Related news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...
- Advertisement -