0,00 UZS

No products in the cart.

17.9 C
London
Dushanba, Avgust 2, 2021

Меҳнат ҳуқуқий муносабатлари. Низолар ва ечимлар

- Advertisement -
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида судларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан 2020 йилда одил судловни амалга оширишдаги муҳим йўналишлар ҳамда долзарб масалалар бўйича очиқ мулоқотлар ўтказиб бориш режалаштирилган. Мазкур режага мувофиқ жорий йил 22 январь куни ташкил этилган “Меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар” мавзусидаги очиқ мулоқотда Олий суд  раисининг ўринбосари  Х. Ёдгоров, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг судьялари, оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

 Учрашувда 2019 йилда судлар томонидан кўрилган меҳнат ҳуқуқи билан боғлиқ ишлар юзасидан маълумот берилди. Қайд этилишича, республика фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 2019 йилда жами 188 282 та ишлардан 4 233 та меҳнат низоларига оид ишлар кўрилган бўлиб, шундан 1 964 таси ишга тиклаш,  1 279  таси иш ҳақини ундириш,  196 таси ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш ва 700 таси бошқа меҳнат низолари билан боғлиқ  ишларни ташкил этган.

Ўтган даврда 775  нафар ходимнинг суд қарори асосида  ишга тиклангани,  873  нафар ходимнинг иш ҳақи ундириб берилгани ҳануз иш берувчилар томонидан ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганидан далолат беради. Айрим ташкилот, корхона  ва муассасалар мутасадди ходимларининг амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларини билмаслиги бундай нохуш ҳолатларни келтириб чиқараётгани айни ҳақиқат.

Келгусида бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг, яъни  иш берувчи томонидан  ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш борасида Олий суд томонидан  қатор чоралар  белгилангани, хусусан, иш берувчи  ҳамда ходимлар учун қўлланма тайёрланаётгани, кадрлар билан ишловчи ходимларнинг малакасини ошириш,  касаба  уюшмалари  билан  ҳамкорликда меҳнат қонунчилиги бузилишининг олдини олиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилиши режалаштирилаётгани таъкидланди. Табиийки, аҳолини меҳнат қонунчилиги билан таништириб боришда ОАВ вакиллари билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши ҳам ўзига хос самара беради. Тадбир давомида бунга алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, учрашувда Олий суд судьялари меҳнат низоларининг судга тааллуқлилиги, судга мурожаат қилиш муддатлари, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ва тартибига оид масалаларда амалдаги Меҳнат кодекси талабларини тушунтириб беришди. Олий суд томонидан тайёрланган “Меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган низолар” номли 2 та амалий қўлланма иштирокчиларга тақдим этилди.

- Advertisement -

Latest news

ОАВга эслатма: шахснинг қадр-қиммати қонун ҳимоясида

Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги соҳасида туб ўзгаришлар бўлаётгани бугун инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди. Бироқ барча соҳаларда бўлгани каби сўз ва фикр эркинлигидан фойдаланиш...
- Advertisement -

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Related news