0,00 UZS

No products in the cart.

18.4 C
London
Shanba, Iyul 31, 2021

Марказий банк Ўзбекистоннинг ташқи қарз миқдорини маълум қилди

- Advertisement -
- Advertisement -
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистоннинг 2019 йилнинг 9 ойи учун тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи бўйича маълумот берди.
Унга, 2019 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси кўрсаткичларининг шаклланишига ташқи қарздорликларнинг ортиши, тўғридан-тўғри инвестицияларнинг жалб қилиниши ҳамда улар бўйича “йиғилиб қолган” мажбуриятларнинг сўндирилиши ва келиб тушаётган трансчегаравий пул ўтказмаларининг ўсиши каби омиллар ўз таъсирини ўтказди.
Юқорида келтирилган омилларнинг таъсири остида тўлов балансининг жорий ҳисоби 1,4 млрд. долларга тенг дефицитни кўрсатди. Бунда, савдо баланси ва халқаро хизматларнинг манфий сальдоси (6,1 млрд. долл.) бирламчи ва иккиламчи даромадларнинг мусбат сальдоси (4,7 млрд. долл.) билан қисман қопланди.
Шу билан бирга, молиявий ҳисобнинг манфий сальдоси резидентлар молиявий мажбуриятларининг кўпайиши (6,1 млрд. долл.), шунингдек резидентлар томонидан молиявий активларнинг сотиб олиниши (1,3 млрд. долл.) натижасида 4,8 млрд. долларни ташкил қилди. Бунда, резерв активлари 662 млн. долларга кўпайди.
Ўзбекистон Республикасининг соф инвестицион позицияси жорий йилнинг 1 октябрида 13,7 млрд. долларни ташкил қилди. Бунда, қолган мамлакатларга нисбатан давлат бошқаруви ва банк секторлари “соф кредиторлар”, бошқа секторлар эса “соф қарздорлар” ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг жами ташқи қарзи жорий йилнинг 1 октябрида 21,5 млрд. долларни ташкил қилган бўлиб, ундан 13,8 млрд. доллари давлат секторининг қарзлари, 7,7 млрд. доллари хусусий ташқи қарз ҳисобланади.
- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news