0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Iyul 12, 2020

Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди

- Advertisement -
- Advertisement -

2019 йил 16-17 декабрь кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг “Ўзбекистонда хусусий секторда коррупцияга қарши куришишда ҳамкорлик” лойиҳаси доирасида “Бизнесда ҳалоллик, халқаро стандартлар, минтақавий муаммолар ва келгусидаги қадамлар” мавзусида ҳалқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда  Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси аъзолари, Бош прокуратура, Бизнес Омбудсман, Савдо-саноат палатаси, бошқа давлат органлари ва корхоналарининг масъул ходимлари, шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти, дипломатик корпус вакиллари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбир давомида бизнесни халқаро стандартлар ва нормалар, одоб-аҳлоқ ва масъулият билан олиб бориш сиёсатини илгари суриш, мамлакатда ижобий иш тажрибасини шакллантириш ва хусусий сектор ташкилотлари томонидан бизнеснинг ҳалоллиги бўйича халқаро стандартларни жорий қилишни рағбатлантириш, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс назорат тизимини жорий этиш учун хавфларни баҳолашни ўтказиш юзасидан тақдимотлар ўтказилди ва муҳокамалар олиб борилди.

Мазкур тадбирда ҳалқаро экспертлар ва давлат корхоналарининг вакиллари ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Тадбирда ҳалқаро экспертлардан О.Савран, А.Бойцун, И.Свитлык,  Г.Бакалов, Ю.Врублевская (Украина), И.Тягун, И.Бурдикова (Россия), И.Кейн (Австралия), Ж.Айольфи (Швейцария), П.Джурич (Сербия), Д.Сабирбаев, Б.Палымбетов (Қозоғистон), Т.Саат,  (Эстония), П.Мартинкус (Литва), З.Тайфун (Туркия)лар маъруза билан иштирок этди.

Тадбир якунида келгусида бизнесни ҳалол олиб бориш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

- Advertisement -

Latest news

«Иссиқ-совуқчига» ҳукм ўқилди

Сирғали туманида яшовчи Наима Остонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2019 йил 1 декабрь куни эрталаб ишга кетаётганида фирибгарга дуч келишини ва бу воқеа бошига жиддий ташвиш...
- Advertisement -

МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари рахбарлари кенгашининг 15-йиғилишида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштироки тўғрисида

Бугун, 2020 йил 8 июль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакилларидан иборат Ўзбекистон Республикаси делегацияси МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка...

Республика махсус комиссиясининг АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг АХБОРОТИ Мамлакатимизда жорий йил 8 июль санаси ҳолатида коронавирус инфекциясини...

Навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 6 июль куни Бош прокурор Н.Йўлдошев раислигида навбатдан ташқари ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар прокуратураси органларининг пойтахтда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини...

Related news

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here