📣 Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармалари томонидан “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ўтказилмоқда.
Танловнинг асосий номинациялари:
✅ «Энг яхши ижтимоий видеоролик»
✅ «Энг яхши журналистик суриштирув»
✅ «Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн»
✅ «Энг яхши иншо»
✍️ Танловда иштирок этиш истагини билдирганлардан мазкур ариза шаклини тўлдиришлари ва ўз ижодий ишларини илова қилишлари сўралади. Ижодий ишлар 2020 йилнинг 1 январидан 30 ноябрига қадар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган бўлиши лозим.
🏆 Ғолибларни кўплаб қимматбаҳо совғалар кутмоқда: видеокамера, компьютер, телевизор, замонавий смартфон ва бошқалар.
❗️Унутманг, танловга аризалар 2020 йилнинг 30 ноябрига қадар қабул қилинади.
➡️Танлов шартлари ҳақида батафсил.