0,00 UZS

No products in the cart.

19.6 C
London
Juma, May 27, 2022

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолигига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказилади

- Advertisement -
- Advertisement -

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолигига номзодларни саралаш бўйича танлов ўтказилади!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори» ғоясини рўёбга чиқариш, аҳолининг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштироки кўламини кенгайтириш, БМТнинг “Барқарор ривожланиш” мақсадларига эришиш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини ўрнатиш, шунингдек давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашни ташкил этишда шаффофликни таъминлаш мақсадида Жамоатчилик кенгашига аъзолик танлов асосида амалга оширилади.

Танловга ҳужжатлар икки хил йўналишда қабул қилинади:

    1. Сиёсий партиялар, ННТлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан тавсия этилган номзодлар;
    2. Фуқароларнинг якка тартибдаги аризасига кўра.

Номзодларга талаблар қўйидагилардан иборат:

    • Жамият ва давлат ривожи, миллий қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда фаол бўлиши;
    • мамлакатимиз илм-фани, маданияти, спорти, иқтисодиёти тараққиётига ҳамда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга катта ҳисса қўшган, эл-юрт иззат-ҳурматига сазовор бўлган бўлиши;
    • ўзининг билими ва жонкуярлиги билан жамиятдаги муаммо ва иллатларни бартараф этишда ечимлар таклиф этиб, фаол фуқаролик позициясини билдириб келаётган юртдошларимиз ҳамда блогерлар;
    • 18 ёшдан катта Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши.

Номзодларни танлашда уларнинг коррупцияга муросасиз муносабатда эканлиги инобатга олинади. Жумладан, номзод аввал коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар иштирокчиси бўлмаганлигига алоҳида урғу берилади.

Жамоатчилик кенгаши аъзолигига номзодларнинг аризалари ёки номзодларга берилган тавсиялар 2020 йил  15 ноябрга қадар, қуйидаги линк орқали қабул қилинади: https://forms.gle/1dpbR4QyP8953Xb88

Танлов якунида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашини тузиш ва унинг таркибини шакллантириш бўйича Махсус комиссия томонидан танлов шартлари талабларига жавоб берадиган 50 нафаргача номзод Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолигига тавсия этилади.

Эслатма: Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари танловда иштирок эта олмайди.

Мурожаат учун: 71 202-04-00 (611)

Электрон почта: jamoatchilik@anticorruption.uz

- Advertisement -

Latest news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...
- Advertisement -

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...

Related news