0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Avgust 1, 2021

Коронавирусга қарши кураш бўйича марказий штаб МАЪЛУМОТИ: ​24 та давлатда 191 нафар фуқарода вирус аниқланди​

- Advertisement -
- Advertisement -
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 
коронавирусга қарши кураш бўйича марказий штаби МАЪЛУМОТИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 6 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра Хитой Халқ Республикасида жами 28060 нафардан ортиқ фуқаролар касалланиб, кунлик ўсиш 15,2 фоизни (3667 нафар) ташкил этмоқда. 564 (2 фоиз) нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.
Коронавирус касаллиги 2020 йил 6 февраль кунигача дунёдаги 24 та давлатдаги 191 нафар фуқаро лаборатория усулида тасдиқланди.
Жорий йилнинг 5 февраль куни Агентликнинг вирусология лабораториясига Хитой Халқ Республикасидан келган 245 нафар фуқародан коронавирус инфекцияси таҳлили учун намуналар келтирилиб, ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 5 февраль куни хорижий давлатлардан 28 та самолёт қабул қилинди, 3990 нафар фуқаро санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий Санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6 та санитария-карантин пунктидан жами 663 нафар фуқаро ўтган, шулардан 40 нафарини хориж фуқаролари ташкил этади. Тана ҳарорати кўтарилган беморлар аниқланмаган.
Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 1585 та автотранспорт, 28644 нафар фуқаро ўтказилган, шулардан 14646 нафари чет эл фуқаролари ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган Хитой Халқ Республикасидан келган фуқаролар рўйхати асосида 2912 нафар фуқароларимиз тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 2188 нафарида касалликни яширин даври (14 кун) якунлангани ва тиббий кўрик давомида ҳеч қандай коронавирус инфекцияси белгилари аниқланмаганлиги боис тиббий кузатув ишлари якунланди. Бугунги кунда 724 нафар фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.
Ҳукумат комиссияси қарори билан жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳридан 2 та ҳамда Ухань провинциясидан 1 та чартер рейслар орқали жами 584 нафар фуқароларимиз олиб келинди. Фуқароларнинг барчаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди ва 14 кун муддат давомида (касалликнинг яширин даври давомида) тиббий назоратга олинди. Фуқаролар учун махсус тайёрланган муассасаларда барча зарурий шароитлар яратилган.
Агентликнинг марказий штаби мутахассислари томонидан 71-276-49-66 ишонч телефони орқали мурожаат қилганларга тушунтиришлар, аниқ маълумотлар ва зарур тавсиялар бериб борилмоқда.
Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан назоратга олинган.
- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news