Кимлар биринчи бўлиб овоз берди?

Халқаро матбуот марказида айни пайтда юртимизда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига сайлов бугун соат 8:00 да кўтаринки кайфиятда бошланганини қайд этди.
Эрталабдан 10 минг 260 та сайлов участкасида сайлов жараёнлари Давлат мадҳияси садолари остида бошланди.
Айтиш керакки, сайлов участкаларининг 55 таси хорижий давлатларда бўлиб, илк овоз берувчилар Япония, Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Индонезия, Малайзия, Таиланд, Ҳиндистон каби давлатлардаги ватандошларимиз бўлди.
Анжуман давом этмоқда.