0,00 UZS

No products in the cart.

13.3 C
London
Payshanba, Fevral 25, 2021

Карантин талабларига риоя қилмаганлик учун қандай жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланган?

- Advertisement -
- Advertisement -

Айрим фуқаролар томонидан эпидемияга қарши кураш қоидаларининг бузилиши, жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантин талабларига риоя этмаслик ҳолатлари кўп учрамоқда. Бу нафақат шахснинг ўз ҳаёти ва соғлиғига, балки коронавирус инфекцияси асосан яқин масофада аксирганда, йўталганда ҳаводан бурун ва нафас йўллари орқали, шунингдек, қўл бериб кўришганда юқиши мумкинлиги учун бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун ҳам хавф туғдиради.

Шу боис, 2020 йил 26 март куни “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

Хусусан, Жиноят кодекси “Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш”, деб номланган 244(5)-модда билан тўлдирилди. Мазкур модданинг 1-қисмига кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди.

Мазкур модданинг 2-қисмида унинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек, интернет ахборот тармоғи орқали тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 257(1)-моддаси янги таҳрирда қабул қилиниб, мазкур модданинг l-қисмида санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шу жумладан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларни узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарганлиги ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланиб, ушбу жиноий ҳаракатлар базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача (модданинг эски таҳририда уч йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мустаҳкамланди.

Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, жазо янада оғирроқ бўлади. Яъни, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилдан етти йилгача (модданинг эски таҳририда уч йилдан беш йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Юқорида қайд қилинган қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, етти йилдан ўн йилгача (модданинг эски таҳририда беш йилдан саккиз йилгача) озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Маъмурий жазо”, деб номланган 3-боби янги таҳрирда “Маъмурий жазо ва мажбурлов чораси”, деб номланди. Кодекс янги “Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш” номли 292-модда билан тўлдирилди.

Ушбу моддага асосан, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузишга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тегишли тиббий асослар мавжуд бўлган тақдирда, давлат санитария назорати органлари томонидан карантинда сақлаш ёки даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши мумкинлиги қайд этилди.

Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси ўттиз суткагача бўлган муддатда маъмурий жазо тайинлаш билан бирга қўлланилиши ҳамда давлат санитария назорати органлари томонидан белгиланган жойларда ижро этилиши ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасининг ижроси давлат санитария назорати, ички ишлар ва Миллий гвардия органлари томонидан таъминланиши назарда тутилди.

Жаҳонгир АРСЛОНОВ,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси.

Абдусаттор АБДУРАЗЗАКОВ,
жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди раиси.

- Advertisement -

Latest news

Қаҳрамон феномени ва ватанпарварлик

Қонун устуворлиги ўзидан ўзи қарор топмайди, у ижтимоий адолатли тузум барпо этиш ниятида яшайдиган халқпарвар ва ватанпарвар кишиларнинг саъй-ҳаракатлари маҳсулидир. Қонун устувор бўлиб, унинг...
- Advertisement -

2021 йил январь сони

“Huquq va burch” журнали   Чоп этилган вақти: 2021 йил, январь   Саҳифалар сони: 64 саҳифа   Чоп этилган мақолалар сони: 13 та   Журнал баҳоси: 20 000 сўм    МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ  ЮКЛАБ...

Абдусамат Полвонзода: «Пахта иши» қандай вужудга келган эди?

(давоми) ...1990 йил апрель ойининг ўрталари эди. Йўлдош Акбаров ва Владимир Одилов Олий Совет мажлисидан жиғибийрон бўлиб меҳмонхонага келишди. – Сўзга чиқиш учун биринчилардан бўлиб рўйхатга ёзилган...

«Пахта иши» қандай вужудга келган эди?

Тарих – кечаги кунимиз қатида турфа саҳифалар яширин. Улар англами эса олис минг йилликлардан тортиб, яқин юз йилликларимизгача ажиб воқеликлар, гоҳ забун, гоҳ музаффар...

Related news

Қаҳрамон феномени ва ватанпарварлик

Қонун устуворлиги ўзидан ўзи қарор топмайди, у ижтимоий адолатли тузум барпо этиш ниятида яшайдиган халқпарвар ва ватанпарвар кишиларнинг саъй-ҳаракатлари маҳсулидир. Қонун устувор бўлиб, унинг...

2021 йил январь сони

“Huquq va burch” журнали   Чоп этилган вақти: 2021 йил, январь   Саҳифалар сони: 64 саҳифа   Чоп этилган мақолалар сони: 13 та   Журнал баҳоси: 20 000 сўм    МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ  ЮКЛАБ...

Абдусамат Полвонзода: «Пахта иши» қандай вужудга келган эди?

(давоми) ...1990 йил апрель ойининг ўрталари эди. Йўлдош Акбаров ва Владимир Одилов Олий Совет мажлисидан жиғибийрон бўлиб меҳмонхонага келишди. – Сўзга чиқиш учун биринчилардан бўлиб рўйхатга ёзилган...

«Пахта иши» қандай вужудга келган эди?

Тарих – кечаги кунимиз қатида турфа саҳифалар яширин. Улар англами эса олис минг йилликлардан тортиб, яқин юз йилликларимизгача ажиб воқеликлар, гоҳ забун, гоҳ музаффар...
- Advertisement -