0,00 UZS

No products in the cart.

17.9 C
London
Seshanba, Oktabr 19, 2021

Кадрлар сиёсати: унга давлат сиёсий тизимининг таъсири

- Advertisement -
- Advertisement -

Ўзбекистонда ислоҳотларнинг жадаллашуви турли соҳалар қатори давлатнинг кадрлар сиёсати борасидаги муаммоларини ҳам қайта кўриб чиқиш ва уларни ҳал қилиш механизмларини такомиллаштиришни тақозо қилди. Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, давлатнинг демократик сиёсий тизими кадрлар сиёсати самарадорлигида ҳал қилувчи куч бўлиб хизмат қилади.

Давлат кадрлар сиёсатининг субъекти бўлиб, у мазкур сиёсатни ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш ҳуқуқи ва масъулияти билан таъминланган тарзда ушбу жараёнда фаол иштирок этади. Шу маънода, кадрлар сиёсатининг асосий мавзуси давлатдир.

Тадқиқотчилар фикрича, «давлат – аҳолидан ажралиб турадиган ҳокимият, бошқарув органини ифодаловчи ва иккинчисининг розилигидан қатъи назар, айрим ҳудудлар ва аҳолини бошқариш (ҳаракатлар бажарилишини талаб қилиш) учун юқори ҳуқуқ ҳамда даъволарини амалга оширишида куч ва воситаларга эга махсус барқарор сиёсий бирлик». (1)

Элита ва табақаланиш ғояси тарафдорлари давлатни «ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи мустақил марказлашган ижтимоий-сиёсий ташкилот» деб ҳисоблашади. У маълум бир ҳудудда жойлашган ва иккита асосий қатлам – ҳукмронлар ва бўйсунувчилардан ташкил топган мураккаб, табақаланган жамиятда мавжуд. Ушбу қатламлар ўртасидаги муносабатлар биринчисининг сиёсий устунлиги ва иккинчисининг солиқ мажбуриятлари билан тавсифланади.

А. Грамсcи давлат тушунчаси остида нафақат мажбурлаш аппарати, балки «гегемониянинг хусусий аппарати» ҳам тушунилиши кераклигини қўшимча қилади ва қуйидаги формулани келтиради: давлатнинг гегемонлиги «мажбурлаш зирҳи билан ҳимояланган».

Гегемонлик, маълумки, нафақат очиқчасига зўравонлик, мажбурлаш, балки синфий стратегик иттифоқлар тизимига асосланган ҳукмрон кучларнинг бир шакли, куч гуруҳлари ўртасида мафкуравий ва маданий устунлик тўғрисидаги битимлар тўпламини ҳам ифодаловчи тушунчадир. Бир гуруҳнинг давлат кадрлар сиёсати субъекти сифатидаги гегемонлиги барқарор стратегиясиз сақланмайди. Давлат кадрлар сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари бошқариш ёки ҳукмронлик қилишга қаратилган ушбу стратегияга боғлиқ.

Фикримизча, давлат кадрлар сиёсати тизимнинг ядроси сифатида аниқ таҳлил қилиниши керак. Чунки давлат кадрлар сиёсати сиёсий тизимнинг ўзига хос хусусиятларига ҳам боғлиқ бўлади. Ушбу магистрал нафақат мавжуд синфларнинг, балки ҳокимият гуруҳлари ва аҳолининг стратегик иттифоқлари (бюрократия, ёлланма мансабдор шахслар, маҳаллий ҳокимият ва бошқалар ўртасида) мавжудлигини кўрсатади. Шу билан бирга, давлат ва давлат кадрлар сиёсатидаги тизимли характердаги ўзгаришлар аниқ ижтимоий-тарихий шаклланишларнинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ўрганилиши керак. Афсуски, бу жиҳат кадрлар сиёсатини сиёсий тизимнинг шаклланишидан алоҳида ўрганадиган айрим муаллифлар томонидан ҳар доим ҳам эътиборга олинмайди.

Америкалик тадқиқотчи Р. Далнинг фикрича, сиёсий тизим инсоний муносабатларнинг барқарор тури бўлиб, унинг асосий таркибий қисмлари сифатида ҳокимият, етакчилик ёки ҳокимиятга муносабатни ўз ичига олади. Фикримизча, ҳар қандай муносабатларнинг қамраб олиниши сиёсий тизимни жуда кенг тушуниш хавфини келтириб чиқаради ва шунинг учун ҳам уни ижтимоий тизим билан бирлаштириш мақсадга мувофиқдир.

В.Н. Лавриненко сиёсий тизимни жамиятда сиёсий ҳокимиятни амалга оширувчи ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир қилувчи давлат ва жамият институтлари ҳамда улар ўртасидаги ҳокимият тўғрисида ўрнатилган муносабатлар йиғиндиси сифатида кўради. Аммо олим сиёсий тизимнинг яхлитлиги ва ёпиқлиги тўғрисида умуман гапирмайди. Ҳатто Аристотель ҳам яхлитлик ва қисм тоифаларини фақат объектлар орасидаги механик боғланиш деб ҳисоблаган. Ваҳоланки, сиёсий тизим объект сифатида турли қисмлардан иборат мураккаб бирликдир.

Кадрлар сиёсатида қарор қабул қилиш механизми қандай яратилишини тушуниш учун давлатни сиёсий тизимнинг ядроси сифатида кўриш лозим. Шу нуқтаи назардан Г.Алмонд келтирган сиёсий тизим модели таҳлил учун энг мос эканини таъкидлаш жоиз.(2)

Қарорлар қабул қилиш жараёни сиёсий тизимнинг асосий функцияси бўлиб, қуйидаги босқичларни назарда тутади:

манфаатларни ифодалаш – ҳокимият гуруҳлари ва жамиятлар талабларни шакллантиради;

манфаатларни бирлаштириш – турли гуруҳлар орасидаги лавозимларга муқобил номзодлар муҳокама қилинади. Ҳамкорлик гуруҳлари қатор мақсадларга эришиш учун турли шартномалар пакетларини ўз ичига олади ва блокларни шакллантиради;

сиёсий йўналишни аниқлаш – ушбу босқичда бюрократия фойда кўзлаб номзодларни лоббизмда қўллаб­қувватлашни ўз зиммасига олган гуруҳ ёки блокнинг ёнини олади. Гуруҳ кадрлар стратегиясини танлашда гегемонликка эришади – жамоавийлик (жамоавий бошқарув), автократик (тайинлашдаги устунлик, қатъий иерархия), кадрлар бошқарувини марказлаштириш даражаси фарқланади. Баъзи муаллифлар бундай стратегияларнинг аралаш турини ҳам эътироф этишади;

сиёсий йўналишни амалга ошириш – партия ва давлат органлари томонидан амалга оширилади. Ғолиб гуруҳ давлат қа- рорларини қабул қилади. Шу билан бирга, бошқарув ва кадрлар сиёсатида ўз геге- монлигини сақлаб қолишни истаган доминант гуруҳ ўзининг кадрлар сиёсатининг яхлитлигини таъминлашдаги позицияларни шундай тартибга солади.

Г. Алмонднинг фикрига кўра, ҳукумат қарорларини қабул қилиш босқичлари тизим функциялари орқали бошқарилади. Улар ядро давом этадими ёки ўзгарадими, қарор қабул қилиш ва сиёсат ишлаб чиқариш жараёни кучлар гуруҳи томонидан назорат қилинишда давом этадими-йўқлигини аниқлайдилар:

  1. Сиёсий социализация – оила, мактаб, диний ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик бошқаруви. Уларнинг баҳоси аҳолининг ҳокимият гуруҳига бўлган ишонч даражаси билан боғлиқ.
  2. Сиёсий ёллаш – одамларни сиёсий фаолиятга танлаш ва бошқарувдаги ҳукмрон гуруҳ гегемонлигини таъминлаш.
  3. Сиёсий алоқа – ҳокимият томонидан бошқариладиган ёки унга алоқаси бўлмаган маълумотларнинг ҳаракати, тескари алоқа.

Сиёсат функциялари талаблар ечимига айланганда, ядродан «чиқиш» учун ишлайди. Уларни амалга ошириш учун қуйидагилар зарур: а) солиқ шаклида ресурсларни йиғиб олиш; б) ресурсларни тартибга солиш; в) товар ва хизматларни аҳолининг турли гуруҳлари ва ҳокимият органлари ўртасида тақсимлаш. Сиёсий ва бошқарув фаолиятининг ушбу натижалари, ўз нав- батида, янги «кириш» сигналларини келтириб чиқаради – бу кадрлар сиёсатида гегемонликни амалга оширувчи куч гуруҳини қўллаб-қувватлашни кучайтирадиган ёки камайтирадиган талаблардир.

Бизнингча, Г. Алмонд сиёсий тизимининг модели нафақат бошқарувдаги гегемонлик масаласида ҳокимият гуруҳлари ва жамият ўрта- сидаги зиддиятларни таҳлил қилиш учун, балки уларнинг давлат кадрлар сиёсатига таъсирини ўрганишда ҳам фойдали бўлади. Сиёсий тизимнинг марксистик модели эса давлатдаги кадрлар муносабатларига ижтимоий-иқтисодий шаклланиш таъсирини таҳлил қилиш учун тезкор ҳисобланади.

Демак, сиёсий кучлар давлатнинг кадрлар сиёсатига фаол таъсир кўрсатади, яъни жамиятда ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилувчилар, иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятга эга бўлганлар давлат кадрларини тайинлашга таъсир кўрсатади. Хўш, жамиятдаги сиёсий кучлар ва уларнинг муносабатлар механизми қандай? Сиёсий ғоялар ва давлат режимлари кадрлар сиёсатига қандай таъсир кўрсатади?

Масалан, коммунистик ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчиликнинг йўқлиги мос келса, капитализм режимида ишлаб чиқариш воситаларига нисбатан хусусий мулкчилик асосий рол ўйнайди. Бинобарин, сиёсий тизим ўз манбаларига эга ва улар – сиёсий кучлар (синфлар, аҳоли гуруҳлари, давлатлар ва давлат гуруҳлари) бутун тизимни ривожлантириш механизмини – сиёсий муносабатлар ва ривожланиш ва ўзаро таъсир натижаси – сиёсий маданият (сиёсий ғоялар ва сиёсий институтлар)ни яратадилар.(3) Бу тизим ёпиқ бўлиб, агар бирор ҳалқа тушиб қолса (партия, халқ назорати, кенгашлар ва бошқалар), унда тизимнинг асосий қисми – давлат ва унинг кадрлар сиёсати беқарорлашади ёки йўқ бўлади. Ёпиқ табиати туфайли сиёсий тизим таркиби ўзаро боғланиб, фаолият юритади, бу ўз ядроси – давлатни сақлайди.

Янги манбалар билан тизимнинг янги ядроси пайдо бўлади ва бу давлат ёки унга тегишли кадрлар сиёсатига таъсир кўрсатади. Шунинг учун кадрлар тизими кадрлар кучининг маълум ёпиқ яхлитлиги сифатида меҳнат ресурсларини бошқариш стратегиясига нисбатан давлатдан кейин ҳам тубдан ўзгаради. Демак, сиёсий кучларсиз сиёсий тизимнинг манбалари ҳам бўл- майди. Сиёсий кучлар, албатта, давлат ҳокимияти билан алоқага киришади. Ушбу муносабатлар жараёнида маълум сиёсий ғоялар ва сиёсий институтлар пайдо бўлади, яъни сиёсий кучлар ва уларнинг ўзаро муносабатларига тескари таъсир кўрсатадиган муайян бир жамиятнинг сиёсий маданиятини ифодалайди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, сиёсий тизимнинг ядроси сифатида давлат олдида доимо қийин вазифа туради – бунда халқ манфаатлари, гуруҳлар, қатламлар, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳисобга олиниши керак. Давлат буни ҳокимият тармоқлари ўртасида кадрлар функцияларини тақсимлаш орқали ҳал қилишга уринади. Масалан, давлатнинг яхлитлиги билан бир қаторда, унинг турли органлари ҳам кадрлар сиёсати субъектлари бўлиши мумкин. Демак, ҳокимиятнинг вакиллик органи – парламент нафақат сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини ифода этиш, балки кадрлар сиёсатига қонуний хусусият бериш, унинг асослари ва принципларини қону- нийлаштириш, маълум бир доирада мавжудлигини белгилашни зиммасига олади.

Ижро этувчи ҳокимият органлари умуман давлат кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, хусусан, кўплаб бўйсунувчи муассаса ва ташкилотларда бевосита иштирок этади.

Президент эса умуммиллий сайланган давлат раҳбари сифатида кадрлар сиёсатини шакллантиришга катта таъсир кўрсатади. Бу қуйидагиларга асосланади: тегишли фармонлар, меъёрий ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш орқали давлат кадрлар сиёсатининг устувор йўналишларини, асосий мақсад ва вазифаларини белгилаш; кадрлар сиёсати соҳасидаги барча ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш; марказий ва маҳаллий ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган тарзда ишлаши ва ўзаро таъсирини таъминлаш; ходимларни лавозимларга, шу жумладан, вазирлик лавозимларига тайинлаш.

Давлат кадрлар сиёсатининг кўп қиррали бўлиши уни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиради. Шу билан бирга, унинг тўғри ташкил этилиши кадрларнинг касбий тайёргарлиги, танланиши ва рағбатлантирилиши устидан юқори назоратни таъминлайди.

Нурали ҲАҚБЕРДИЕВ,

ЎзМУ мустақил изланувчиси.

- Advertisement -

Latest news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...
- Advertisement -

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...

Related news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...
- Advertisement -