0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Avgust 1, 2021

Жиззах вилояти прокурорлари секторларида ишлар жадал суръатларда (инфографика)

- Advertisement -
- Advertisement -

Жиззах вилояти прокурорлари секторларида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2017 йилдаги
ПҚ–3182-сон қарори ва  02.04.2019 йилдаги ПФ–5700-сон Фармонида белгиланган “маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят – республика” ҳамда “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принциплари асосида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жиззах вилояти туман ва шаҳар прокурорлари секторлари 70 та фуқаролар йиғини ҳудудидаги 54 764 та хонадонда яшовчи 335 354 нафар фуқаронинг турмуш тарзини, оилавий аҳволини, уларнинг ижтимоий муҳофазаси, уй-жой ва коммунал шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар самарали ташкил этилмоқда.

Бунинг учун прокурорлар секторлари ҳудудида 80 та кичик гуруҳ ташкил этилиб, уларга 347 нафар ходим (мутахассис) жалб этилган.

2019 йилнинг ўтган даврида ушбу кичик гуруҳлар томонидан аҳоли хонадонларига уйма-уй юриш давомида аниқланган 31 288 та муаммо бартараф этилган.

Хусусан, Зомин тумани “Пшағор” МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногирони Х.Тошматовнинг уйи янгитдан замонавий усулда қуриб берилиб, унга 2 та иситиш печи ва 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ижтимоий ёрдам сифатида берилган.

Пахтакор туман “Ғалаба” МФЙда яшовчи боқувчисини йўқотган 2-гуруҳ ногирони фуқаро Ф.Ахмеровага уч сотих ер майдони ажратилиб, барча қулайликларга эга икки хонали уй қуриб берилишида амалий ёрдам кўрсатилган.

Арнасой тумани прокурор секторида “Ҳар бир оила тадбиркор дастури” доираси кам таъминланган оилаларга тикув машинаси ва микропечлар тарқатилган ҳамда Ғаллаорол туманида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлар асосида 27 нафар фуқарога юк ташишга мўлжалланган мототранспорт воситалари берилган.

Шу билан бир қаторда, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган 5 499 та муаммо бартараф этилган.

Масалан, Жиззах шаҳар “Сайхон” маҳалласидаги 5-сонли оилавий поликлиника филиали таъмирдан чиқарилиб, ушбу поликлиника биносида жойлашган  “Ижтимоий дорихона” фойдаланишга топширилди.

Янгиобод тумани “Хўжамушкент” маҳалласида аҳолини қийнаб келаётган умумий муаммолар ечими юзасидан ҳудуддаги 380 метр сой йўли таъмирланди ҳамда маҳалланинг 200 метрдан ортиқ ички йўлларига шағаллар ётқизилди.

Зомин тумани “Ёшлик” маҳалласидаги эскирган ва таъмирталаб симёғочлар ўрнига 7 та бетон устун ҳамда 1 та трансформатор ўрнатилиб, узунлиги 350 метр бўлган электр симлар тортилди ва шу орқали аҳолининг электр таъминотига бўлган эҳтиёжлари қондирилди.

Вилоятдаги прокурорлар секторларида Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Пахтакор туман прокурори сектори ҳудудидаги “Олмазор” ҚФЙда яшовчи фуқаро Д.Эргашев томонидан қиймати 1 млрд  800 млн  сўм кредит маблағлари асосида 0,25 га ер майдонида “Пахтакор барака чеварлари” МЧЖ ташкил этилиб, ушбу ҳудуддаги ишсиз 110 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Шу билан бир қаторда, вилоятдаги прокурорлар секторларида ҳар бир ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этишга қаратилган “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, уларнинг ижро юзасидан секторлар раҳбарларининг тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ҳисоботларини эшитиш амалиёти йўлга қўйилган.

Бундай ижобий ишларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатиш мумкин.

Бир сўз билан айтганда ҳудудларни секторлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг янги тизими ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Ҳудудларда прокурорлар секторлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш халқ прокуратурасини шакллантиришнинг муҳим омилларидан бири эканлигини тўлиқ англаб етди.

- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news