29 июль – 4 август воқеалари қисқа сатрларда
Афғонистон. Шавиза туманида йўловчи автобусига жойлаштирилган портлаш мосламасининг ҳаракатга келиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди.
АҚШ. АҚШ ва Россия ўртасида 1987 йилда имзоланган Ўрта ва қисқа масофага учирилувчи ракеталарни тугатиш бўйича Келишув бекор қилинди.
Қозоғистон. Нур-Султон шаҳрида Сурия масаласи бўйича саммитнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
АҚШ. Мамлакатдаги етакчи нефт корхоналаридан бири ExxonMobilда кучли ёнғин юз берди. 37 киши турли даражада жабрланди.
Таиланд. Бангкок шаҳрида ACEAN (Жанубий-шарқий Осиё мамлакатлари Ассоциацияси)нинг навбатдаги саммити бўлиб ўтди.
Хитой. Гонконгда фуқароларнинг ҳукуматга қарши навбатдаги норозилик намойиши бўлиб ўтди.
Зуҳра Мирзабоева