0,00 UZS

No products in the cart.

4.3 C
London
Shanba, Yanvar 22, 2022

Ижро интизоми доимий назоратда

- Advertisement -
- Advertisement -

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ ҳамда Мажбурий ижро бюроси марказий маҳкамасида жами 8 та текширишлар ўтказилиб, натижаси бўйича 19 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган.

Ушбу давр мобайнида соҳага оид 48 та (11 та юридик шахс) мурожаатлар кўрилиб, шундан 11 таси (3 та юридик шахс) қаноатлантирилган, уларнинг ҳал этилиши натижаси 3,0 млрд. сўмлик етказилган зарарлар ихтиёрий ундирилиши таъминланган.

Бошқарма томонидан жазони ижро этиш колонияларида жазо ўтаётган маҳкумларнинг сақланишининг қонунийлиги, белгиланган муддатларга риоя этилиши, инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиши аҳволи таҳлил қилинганда айрим судлар томонидан чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорларда йўл қўйилган камчилик (дефект)лар натижасида 18 нафар маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик далолатномаларини қўллашда, жазо муддатларини ҳисоблашда, уларни сақлашда (режим тури) оғирлаштирувчи ҳолатлар келиб чиқаётганлиги аниқланган.

Шунга кўра, тўпланган ҳужжатлар Бош прокурор ўринбосарининг кўрсатмаси билан мазкур суд қарорларини қонунга мувофиқлаштириш масаласини ҳал қилишлик учун маҳкаманинг тегишли бошқармасига ўтказилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан ўтказилган текширув натижаси бўйича суд қарорларига нисбатан 10 та протест келтирилган, 1 та хизмат текшируви тайинланган, 3 та жиноят иши юзасидан ЖПКнинг 541-моддаси тартибида ажрим қабул қилиш йўли билан қонун бузилиш ҳолати бартараф этилиши таъминланган.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ ҳузуридаги Пробация хизматининг ташкил этилиши, қонунийлик ва жиноятчилик ҳолати юзасидан ўтказилган мониторинглар натижасида жойлардаги Пробация хизмати ҳисобида турган 28 нафар маҳкумларнинг жазо ўташлари, улар томонидан содир этилган қайта жиноятларни ўз вақтида белгиланган тартибда марказлашган ҳисобга қўйилмасдан, уларни ҳисобдан яшириш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Ушбу жиноятлар Бош прокуратуранинг аралашуви билан марказлашган ҳисобга қўйилиши таъминланган.

Қайд этиш керакки, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган фуқароларни иш билан таъминлаш, касбга ўргатиш, маънан соғлом ҳаётга йўналтириш, ижтимоий мослаштириш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олишга оид ишлар прокуратура органларининг алоҳида назоратида.

Мисоллар билан тўлдирилган маълумотномани “Ҳуқуқ” газетасининг 2020 йил 22 октябрь кунги сонида ўқишингиз мумкин.

- Advertisement -

Latest news

«Оила аъзолари» тушунчасининг ҳуқуқий таърифи

Оила жамиятнинг бир бўлаги сифатида ҳар қандай мамлакатда алоҳида ўрин эгаллайди. Оилани қўллаб-қувватлаш, унинг барқарорлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг доимий эътиборида бўладиган устувор йўналишлардан...
- Advertisement -

2021 йил октябрь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, октябрь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 15 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ ОЛИШ УШБУ СОНДА: ЎЗБЕКИСТОНДА...

Single Cougar Dating Site on Cougar Hookup Site

This cougar hookup site has created a comprehensive dating swimming pool area that details various countries worldwide. If you live in a small town...

Табиий монополия нима?

Монополия ва табиий монополия тушунчалари шаклан ўхшаш бўлса-да, мазмунан фарқ қилади. Монополия ва монопол корхоналарнинг мавжудлиги муайян тармоқларда рақобатнинг мутлақо йўқлиги ёки рақобатни шакллантириш...

Related news