0,00 UZS

No products in the cart.

20.8 C
London
Seshanba, Avgust 4, 2020

«Иссиқ-совуқчига» ҳукм ўқилди

- Advertisement -
- Advertisement -

Сирғали туманида яшовчи Наима Остонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2019 йил 1 декабрь куни эрталаб ишга кетаётганида фирибгарга дуч келишини ва бу воқеа бошига жиддий ташвиш келтиришини қаёқдан билибди, дейсиз? Афсуски, шундай бўлди.

Буни қарангки, ўша куни эрталаб Шаҳрисабз туманида яшовчи, 21 ёшли Мастура Дўлтаева воҳадан пойтахтга етиб келганди. Соат эрталаб 08:00 ларда у Сирғалидаги халқ тилида «Ярмарка бозори» деб аталадиган бозор ёнидаги автобекатда Наима опа билан тасодифан учрашиб қолди. Мастура диққат билан разм солиб, англадики, Н.Остонова соддагина аёл экан. Шу боис, ўйлаб ўтирмай аста аёлни аврашга тушди.

— Исмим Гулбаҳор, ўзим Бухороданман. Қариндошимникига меҳмонга келяпман, —дея у гап бошлади. — Мен ҳожатманд аёлларга, беморларга дуо ўқийман. Кўзингиз айтиб турибди, кўнглингиз ғаш. Чунки кимдир иситма-совутма қилиб, уйингизга ташлаб кетган. Қолаверса, болаларингизнинг йўлини, бахтини боғлаб қўйган. Хоҳласангиз, буни улардан аритишда сизга ёрдам бераман.

У шундай ваҳима ва устомонлик билан гапирдики, оқибатда Наима Остонова бунга лаққа тушиб, ишонганидан қаттиқ қўрқиб кетди. Шунинг учун М.Дўлтаевадан эртаси куни келиб, уйида дуо ўқиб, бало-қазони даф қилиб беришини сўради. Хайрлашаётганда эса, унга телефон рақамини ҳам ёзиб берди.

Ишонувчанликни қарангки, ўша кеча Н.Остонова туни билан мижжа қоқмай, хаёлан минг бир кўчага кириб чиқди. Бинобарин, эртасига эрталаб “Ярмарка бозори” бекатида Мастурани ўзи кутиб олди. Сўнг уни катта умид билан хонадонига бошлаб келди.

Албатта, меҳмон дуогўйлик ва фолбинлик усуллари ҳамда хатти-ҳаракатларини яхшигина ўзлаштирганди. Шунга амал қилган ҳолда, аввалига хоналарни бирма-бир айланиб чиқди. Кейин ошхонада турган гул тувакни кўрсатиб, ичида дуо ўқилган буюмлар борлигини айтди.

— Ҳозир бунинг дуоларини ўқиб, қайтарма қиламан. Гулингизни бу ерга олиб келинг, — деди у меҳмонхонага кираркан. Бироз пичирлаб, нималарнидир ўқиган бўлади.

— Бир косада сув келтиринг, — дея чалғитиш учун хонадон соҳибасини ташқарига чиқариб юборади. Наима опа сув келтиргунча эса, гулни тувагидан ажратиб, тувак ичига ўзи билан бирга олиб келган турли арабий ёзувлар битилган қоғоз, соч толалари, латта бўлаги, типратикан тиканлари ва занглаган қулфни солиб қўйди.

— Кўряпсизми, қанча нарсага ўқитишган, ярамаслар. Ён-атрофингиздаги таниган-билган кишиларингизнинг иши бу, — деди соддадил аёлни янада ишонтириш мақсадида. — Шунинг учун пул ва тиллаларингиз бўлса, олиб чиқинг, уларга ҳам дам солиб бераман.

Шундан сўнг Наима Остонова ичкари хонадан 1500 АҚШ доллари ва онасидан мерос бўлиб қолган бир неча турдаги тилла тақинчоқларни олиб чиқди. Унгача эса, М.Дўлтаева ўзидаги калит билан занглаган қулфни очиб қўйди. Устаси фарангликни кўрингки, қулфнинг очилишини ҳам у ўқиган дуолари самараси сифатида тушунтирди. Шу тариқа хорижий валюта ва тилла буюмларни бир матога тугиб, уларга қарата ҳам дуоларни ўқий бошлайди. Чамаси, ярим соатдан сўнг эса, тугунни мезбоннинг қўлига тутқазди.

— Буни ичкарига киритиб қўйинг. Уч соатдан кейин очиб кўрасиз, ҳамма мушкулингиз даф бўлади, — деб уқтирди у. Кейин эса, у шоша-пиша хайрлашганча уйдан чиқиб кетди.

Дарҳақиқат, Мастура Дўлтаеванинг сўнгги ҳаракати бежиз эмасди. Негаки, бу маккора Н.Остоновани чалғитиб, тахланган доллар ва тилла тақинчоқларни яшириб олиб кетганди. Бояқиш Мастура опа эса, буни, яъни алданганини қачонки Наимани кузатиб келгач, орадан 3-4 соат ўтиб, тугунни ечиб кўргандагина билди. Бинобарин, мазкур ҳолат юзасидан Сирғали туман ИИБга мурожаат қилди. Пировардида М.Дўлтаевага нисбатан дарҳол қидирув эълон қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қидирув жараёнида фирибгарнинг яна бир устомонлиги аён бўлди. Яъни Мастура хайрлашиш аввалида танишига қўнғироқ қилиб олиш баҳонасида Н.Остонованинг телефонидан ўзининг телефон рақамини ўчиришни эсидан чиқармаган экан. Қолаверса, ўша атрофга ўрнатилган барча кузатув камералари рўпарасидан тескари қараб ёки юзини беркитиб ўтиб кетган. Кейин қўлга киритган тилла тақинчоқларни Чорсу бозорида бир нотаниш шахсга 1.320.000 сўмга сотиб юборган экан. Бироқ тажрибали жиноят қидирув бўлими ходимлари уяли алоқа компанияси томонидан тақдим этилган маълумот билан Наима опанинг рақамидаги кириш-чиқиш қўнғироқларини солиштиришганда сир ошкор бўлди. Натижада айбдор жабрланувчининг 1500 АҚШ доллари ва 1300 АҚШ долларилик тилла тақинчоқлари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотига кўра, 2019 йил 2 декабрь куни 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 9494,68 сўмни ташкил қилган) жами 2800 АҚШ доллари — 26.585.104 сўмлик мулкини фирибгарлик билан қўлга киритгани аниқланди. Шу боис унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а»-банди билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди эса, М.Дўлтаевани қонуний жазога маҳкум этди. Шунингдек, тергов жараёнида унинг турмуш ўртоғи томонидан етказилган зарарни қоплаш учун ИИБ депозит ҳисоб рақамига топширилган 3000 АҚШ доллари жабрланувчи фойдасига ундирилди.

Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик. Жиноят иши ҳужжатларидан аён бўлишича, Наима Остонованинг соддадиллиги ва ўта ишонувчанлиги судланувчининг фирибгарлигига йўл очиб берган. Шундай экан, ушбу жиноят иши мисолида ҳамюртларимизни фирибгарларнинг ҳийла-найрангларидан огоҳ этиб қолардик.

Баҳодир ЮСУПОВ,
жиноят ишлари бўйича Сирғали тумани судининг судьяси

- Advertisement -

Latest news

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...
- Advertisement -

Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик...

Давлат хизматлари агентлигига янги директор тайинланди

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди. У. Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999...

Инсон ҳуқуқлари фақат суд орқали ҳимоя қилиниши керак – Бобоқул Тошев

Ўзбек миллий давлатчилигининг асосий моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида белгиланганидек давлатнинг “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, деб белгиланганида. Шундай экан, инсон доимо қонун...

Related news

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...

Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик...

Давлат хизматлари агентлигига янги директор тайинланди

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди. У. Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999...

Инсон ҳуқуқлари фақат суд орқали ҳимоя қилиниши керак – Бобоқул Тошев

Ўзбек миллий давлатчилигининг асосий моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида белгиланганидек давлатнинг “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, деб белгиланганида. Шундай экан, инсон доимо қонун...
- Advertisement -