0,00 UZS

No products in the cart.

2.7 C
London
Chorshanba, Yanvar 26, 2022

ISО 9001 СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ НИМА УЧУН МУҲИМ?

- Advertisement -
- Advertisement -

Сифат соҳасидаги сиёсат ва мақсад, ресурслар мавжудлиги (ишчилар, моддий, молиявий ва ахборот таъминоти), мақсадга эришишнинг баён этилган алгоритми (жараёнлар, босқичлар ва ҳужжатлар) ҳамда ташкилий тузилма каби асосий элементларни қамраб оладиган ISО 9001 сифат менежменти тизими фаолият самадорлигини белгилашда ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Хўш, дунёга машҳур ISО 9001 сифат менежменти тизими нега бунчалик муҳим аҳамият касб этади? Аввало, ушбу тизим дунё миқёсида қабул қилинган сифат менежменти бўлиб, мижозлар талаблари, эҳтиёжлари ва тартибга солувчи талабларини қондириш орқали мижозлар эҳтиёжини оширишни назарда тутади. Ушбу стандарт асосан бошқариш механизми ҳисобланиб, унинг мақсади хатолар ва нуқсонларни камайтириш, йўқ қилиш ва олдини олишга қаратилган. Яъни, стандарт маҳсулот ва хизматларнинг сифати билан эмас, балки бошқарув тизимининг сифатига бевосита боғлиқдир.

Энг муҳими, ISO 9001 стандарти мураккаб бўлмаган умумий талабларни қамраб олади ва уни катта ёки кичик миқёсидан қатъи назар, ҳар қандай секторда қўлласа бўлади. Натижада, самарали сифат менежменти тизими яратилса, мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун сифатли маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга замин яратади.

Шу боис ҳам, дунё миқёсида 180 мамлакатдаги миллиондан ортиқ ташкилотлар сертификатлаштирилган. 9001 стандарти Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) томонидан эълон қилинган 9000 серияли стандартлардан мувофиқликни баҳолаш учун ишлатилиши мумкин бўлган ягона стандартдир.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, сифат менежменти тизими корхонанинг барча бўлинмаларига тааллуқли. Сифат тизимини амалга ошириш учун бошқарув ходимлари томонидан аниқ ёзма йўриқномалар (меъёрлар, низомлар) ишлаб чиқилиб, ҳар бир ходим ушбу йўриқномаларга мувофиқ ишлаши ва ишлаб чиқариш жараёнининг ҳар бир босқичида ишни сифатли бажариши учун татбиқ этилади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш жараёнига жалб этилган тузилмавий бўлинмалар ўз фаолиятида сифат менежменти тизими бўйича ҳужжатлардан фойдаланишади. Бу эса ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилашнинг узлуксиз жараёнини таъминлайди.

Шунингдек, сифат тизимини таъминлаш ва такомиллаштириш билан машғул бўлган ходимлар мунтазам равишда ўқув курсларида малака оширишдан ўтишади. Яна бир муҳим жиҳати, сифат менежменти тизимининг ҳужжатлари корхона ходимлари томонидан вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади ва муҳимлиги аниқланади. Тизим талаблари ижросининг ички тафтиши ва кузатишнинг узлуксиз жараёни амалга оширилади.

Ушбу жараёнда ташкилотда турли ўқитиш усуллари ҳамда ташкилот инфратузилмасини ва ишлаб чиқариш шароитларини такомиллаштириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун ходимларни рағбатлантириш тизимидан фаол фойдаланиш йўли билан ходимларнинг касбий маҳорати ва малакасини мунтазам равишда ошириш муҳим ҳисобланади. Энг муҳими, ишларни бажаришнинг янги, юқори технологияга асосланган усулларини мунтазам равишда татбиқ этиш, замонавий механизмлардан кенг кўламда фойдаланиш таъминланади.

Мамлакатимизда ҳам юқорида қайд этилган талабларга қатъий риоя этган ҳолда фаолият юритиб, ижобий натижаларга эришаётган ташкилотлар кўплаб топилади.

Жумладан, ўтган йиллар давомида юртимиздаги барча соҳалар қатори, адлия тизимидаги ташкилот ва муассасаларининг самарали фаолияти аҳолининг муносиб давлат ва ҳуқуқий хизматлари билан қамраб олинишини таъминламоқда. Бу эса одамларнинг узоғини яқин қилиш, маблағларини тежаш, кундалик ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган турли асаббузарликларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутмоқда.

Изчил саъй-ҳаракатлар коррупция ва буюрократия каби иллатларига барҳам бериш, аҳоли орасида ҳуқуқий саводхонликнинг ошиб бориши, энг муҳими, халқимизнинг давлатимиз олиб бораётган ислоҳотлардан рози бўлишларига замин яратмоқда.

Ушбу кенг кўламли саъй-ҳаракатлар, шубҳасиз, ISO 9001 сифат менежменти тизими стандартига мос келади.

Акмал ТОШЕВ,
журналист

- Advertisement -

Latest news

Bbw Hookup Site Out Hookup

Best overall hookup site – AdultFriendFinderMarried affairs – Ashley MadisonMore women than men – Seeking ArrangementGreat for the LGBTQ+ community – FeeldMost user-friendly hookup...
- Advertisement -

«Оила аъзолари» тушунчасининг ҳуқуқий таърифи

Оила жамиятнинг бир бўлаги сифатида ҳар қандай мамлакатда алоҳида ўрин эгаллайди. Оилани қўллаб-қувватлаш, унинг барқарорлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг доимий эътиборида бўладиган устувор йўналишлардан...

2021 йил октябрь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, октябрь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 15 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ ОЛИШ УШБУ СОНДА: ЎЗБЕКИСТОНДА...

Single Cougar Dating Site on Cougar Hookup Site

This cougar hookup site has created a comprehensive dating swimming pool area that details various countries worldwide. If you live in a small town...

Related news

Bbw Hookup Site Out Hookup

Best overall hookup site – AdultFriendFinderMarried affairs – Ashley MadisonMore women than men – Seeking ArrangementGreat for the LGBTQ+ community – FeeldMost user-friendly hookup...

«Оила аъзолари» тушунчасининг ҳуқуқий таърифи

Оила жамиятнинг бир бўлаги сифатида ҳар қандай мамлакатда алоҳида ўрин эгаллайди. Оилани қўллаб-қувватлаш, унинг барқарорлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг доимий эътиборида бўладиган устувор йўналишлардан...

2021 йил октябрь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, октябрь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 15 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ ОЛИШ УШБУ СОНДА: ЎЗБЕКИСТОНДА...

Single Cougar Dating Site on Cougar Hookup Site

This cougar hookup site has created a comprehensive dating swimming pool area that details various countries worldwide. If you live in a small town...
- Advertisement -