0,00 UZS

No products in the cart.

13.3 C
London
Shanba, Oktabr 23, 2021

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

- Advertisement -
- Advertisement -

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган.
Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида 2030 йилга қадар нодавлат умумтаълим муассасаларини 500 тага етказиш режалаштирилган.

«Таълим тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасида нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тўлов-шартнома асосида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.

Айни пайтда, хусусий мактабларда ўқиш нархи жуда қиммат, хусусан, Тошкент шаҳрида тўлов суммаси ойига ўртача 1,5-2 миллион сўмни ташкил этади. Бир йилда ота-она фарзанди учун 15-20 миллион сўм тўлашига тўғри келади. Бу олий таълим муассасаларига тўланадиган контракт cуммасига тенг ва кўп ҳолларда ундан ҳам юқори. Сабаби, хусусий мактаблар таълим хизматларини кўрсатиш учун кўплаб харажатларни амалга оширади. Жумладан, ўқитувчиларга ойлик, ўқувчилар овқатланишини ташкиллаштириш, ўқув жараёни учун зарур моддий-техник база яратиш – бино, ўқув дастгоҳ-анжомлари ва бошқа харажатлар мавжуд. Шу боис амалдаги қонунчиликда нодавлат таълим муассасаларини қўллаб-қувватлашга давлат томонидан алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Хусусан, Солиқ кодексига мувофиқ:
а) таълимга оид хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар солиқларни тўлашда бир қанча имтиёзлар белгиланган ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланади (59-модда);

б) ижтимоий соҳада фаолият олиб борувчи юридик шахсларнинг 0% ставкада фойда солиғи тўлаши белгиланган (337-модда). Яъни таълим хизматига ихтисослашган юридик шахслар умуман фойда солиғи тўламайди;

в) таълим хизматлари, жумладан, бошланғич, ўрта, ўрта махсус ва олий таълим соҳасидаги таълим хизматларини реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилади (243-модда). Яъни, нодавлат таълим ташкилотлари амалга оширадиган асосий хизмат тури ҚҚСдан бутунлай озод қилинган;

г) таълим объектлари қиймати молмулк солиғи бўйича солиқ базасига киритилмайди (414-модда). Ушбу солиқ имтиёзлари доимий характердаги имтиёзлар ҳисобланади. Бундан ташқари, Президентнинг 2017 йил 15 сентябрдаги 3276- ва 2018 йил 5 сентябрдаги 3931-сонли қарорлари билан мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар 2025 йилнинг 1 январига қадар барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод қилинган.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, хусусий мактабларда фарзандлар таълими учун йўналтириладиган ота-оналар даромадларига солиқ имтиёзлари назарда тутилмаган. Фикримизча, Солиқ кодекси 378-моддасининг олий ўқув юртларида таълим олиш учун тўловга йўналтириладиган даромадларга солиқ солинмаслигини белгиловчи нормасини нодавлат ўрта таълим муассасаларида таълим олишга йўналтириладиган даромадларга ҳам татбиқ этиш мақсадга мувофиқ.

Сўнгги йилларда нодавлат таълим ташкилотлари кўпроқ «хусусий» деб аталадиган бўлиб қолди. Бунинг негизида таълим хизматлари тадбиркорлик фаолияти шаклида кўрсатилиши мумкин деган фикр, тасаввур ётибди. Бу қанчалик тўғри?
Саволга жавоб сифатида таълимнинг мазмун-моҳияти, ижтимоий аҳамияти, ўзига хос хусусияти, жамият ва ҳар бир шахс ҳаётидаги ўрни, ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, ушбу фаолиятга доир қуйидаги жиҳатларни қайд этиш лозим.
Биринчидан,  Конституциямизнинг 41-моддасида ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эгалиги, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланиши, мактаб ишлари давлат назоратида эканлиги қатъий белгиланган.

Иккинчи жиҳат – бу юқорида қайд этганимиз, давлат томонидан таълим фаолиятини солиқлардан озод этилиши. Буни фуқароларимиз конституцион ҳуқуқининг кафолатланишига кўмаклашувчи восита сифатида баҳолаш мумкин.

Учинчидан, таълим ягона давлат стандартлари доирасида олиб борилади. Амалиётда бу қоидадан айрим четга чиқишлар мавжуд. Масалан:
иқтидорли болалар айрим фанларга (математика, кимё, чет тиллари ва ҳ.к.) чуқурлаштирилган дастур бўйича ўқитиладиган махсус мактаблар;
айрим мактабларда қўшимча фанлар бўйича ўқитиш;
мактабларда ўқув моддий-техник базаси у ёки бу сабабларга кўра турлича бўлиши ва ҳ.к.
Бундай ҳолатларга умумий қоидани инкор этувчи омил сифатида қарамаслик керак. Зеро, олий ўқув юртларига киришда абитуриентлар ваколатли давлат идораси тасдиқлаган, барча умумтаълим мактаблари битирувчилари учун бир хил бўлган ягона стандартлар асосида синалади ва махсус дастурлар бўйича ўқитилган болаларга мутлақ устунликни бермайди.

Тўртинчидан, таълим фаолияти «тадбиркорлик» тушунчаси таърифига тўғри келмайди. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасига мувофиқ, «тадбиркорлик – даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолиятдир», яъни фойда олиш – тадбиркорликнинг мақсади.

Таълим фаолиятининг мақсади – билим бериш, тарбиялаш. Бунда, албатта, таълим берувчилар даромад ҳам олади. Лекин бу даромад – меҳнат ҳақидир. Фойда, дивиденд эмас. Бу шуни англатадики, масалан, қайсидир тадбиркор, фермер, савдогар каби турли касб эгалари таълим муассасини ташкил этиб, даромад олиши ҳам мумкин. Лекин бу даромад унинг фойдаси, дивиденди эмас, балки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ солинадиган, унинг шу таълим ташкилотида директор, бошқарув аъзоси, ўқитувчи ва бошқа лавозимларда ишлагани учун меҳнат ҳақи ҳисобланади.
Қонунчилигимизда нодавлат нотижорат ташкилотлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўз устав мақсадларига мос тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкинлиги белгиланган. Улар, ҳатто, фойда ҳам олиши мумкин, аммо бу фойда муассислар ўртасида дивиденд сифатида тақсимланиши мумкин эмас, балки фаолиятининг асосий мақсадида, яъни бу фаолият таълим бўлса, таълимни ривожлантириш, ходимлар даромадини қўшимча иш ҳақи (мукофот) билан рағбатлантиришга йўналтирилиши лозим. «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддасига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотининг мол-мулкини шакллантириш манбаига тадбиркорлик фаолиятидан олинган, фақат устав мақсадлари учун ишлатиладиган даромадлар (фойда) кириши кўрсатиб ўтилган.

Бешинчидан, бозор иқтисодиёти ва тадбиркорликнинг асосий унсурларидан бири «рақобат» тушунчасини таълим фаолиятига нисбатан тўлиқ маънода қўллаб бўлмайди. Бозор иқтисодиётига асосланган жамиятда рақобат ижтимоий соҳага эмас, асосан иқтисодий соҳага оид тушунчадир. Қайсидир мактабда билим беришнинг илғор услуби қўлланилаётган бўлса, бу услуб ушбу мактабнинг «тижорат сири», рақобат устунлиги бўлиши мумкин эмас, аксинча бундай илғор тажриба барча мактабларда қўлланилиши учун тарғиб қилиниши даркор.

Олтинчидан, агар таълим фаолияти тадбиркорлик тушунчасига тўғри келганда бозор иқтисодиёти ривожланган давлатларда мактаблар аллақачон хусусий бизнес-тузилмаларга айланган бўлар эди.
Ривожланган давлатларда воқелик шундайки, умумий ўрта таълим тузилмаларининг иккита тури устунлик қилади:
– public schools давлат мактаблари – давлат бюджетидан молиялаштириладиган мактаблар;
– non profit, яъни даромад олишни кўзламайдиган нодавлат ташкилотлари шаклидаги мактаблар.
Ушбу мамлакатларда фойда олишни кўзлаб тузилган мактаблар ҳам фаолият юритади. Аммо солиқ ва бошқа имтиёзлар фақат non profit таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади. АҚШ Солиқ кодексига кўра, таълим бериш мақсадида тузилган компаниялар фойда солиғи тўлашдан озод қилиниши белгиланган. АҚШ Ички даромадлар хизмати (Internal Revenue Service) тушунтиришига кўра, юқоридаги имтиёздан фойдаланиш учун бундай ташкилотлар фойда олиш ёки хусусий манфаатларни кўзлаб тузилмаган ва фаолият олиб бормаётган бўлиши зарур. Яъни, мазкур имтиёзлардан фақатгина non profit таълим ташкилотлари фойдаланиши мумкин.

Германия конституциясининг 7-моддаси 4-бандида давлат мактабларига муқобил хусусий мактаблар очилиши мумкинлиги кафотланган. Таълим мақсади, имкониятлари ва педагоглари салоҳияти бўйича давлат мактабларидан қолишмаса ҳамда ўқувчиларини уларнинг ота-оналарининг мулкий ҳолати бўйича ажралиб туришига йўл қўйилмасагина хусусий мактаб очилишига рухсат берилади.

Ҳиндистонда ҳам илм-фан ва технологияларни ривожлантиришга жуда катта эътибор
берилади. Мамлакат таълим тизимида давлат таълим муассасалари билан биргаликда нодавлат таълим масканлари ҳам ривожланиб бормоқда. Ҳиндистонда таълим фаолиятини тартибга солувчи «Таълимга бўлган ҳуқуқ тўғрисида»ги қонун (Right to Education Act 2009) асосида ишлаб чиқилган Намунавий қоидаларда хусусий мактаблар даромад олиш учун фаолият кўрсатиши мумкин эмаслиги акс этган.
Россия Федерациясининг «Таълим тўғрисида»ги Федерал қонуни 2-моддасида таълим
ташкилоти лицензия асосида фаолият юритувчи нотижорат ташкилоти экани белгиланган.
Ушбу ҳужжатнинг 22-моддасига биноан таълим ташкилотлари фуқаролик қонунчилигида нотижорат ташкилотлари учун белгиланган шаклларда ташкил этилади.
Демак, ижтимоий хизматлар, жумладан, таълим хизматлари, қисман, айрим ҳолларда
тўлиқ тўлов асосида амалга оширилиши мумкин. Аммо, пуллик дегани ҳар доим ҳам бизнес фаолиятини англатмайди. Пуллик ижтимоий хизматлар, шу жумладан, таълим хизматлари тадбиркорлик субъектларининг эмас, балки нодавлат нотижорат ташкилотларининг хизматлари сифатида кўрсатилиши мумкин.
Хулоса шуки, таълим тизимини мамлакатимиздаги ислоҳотлар жараёнига мос тараққий эттириш учун таълимни бизнес деб биладиган хусусий секторни кенгайтириш эмас, балки нодавлат нотижорат муассасалари шаклида ривожлантириш даркор.
Шундай экан, қонунларимизга ижтимоий соҳада нодавлат секторни хусусий бизнес тузилмаси сифатида эмас, балки нодавлат нотижорат ташкилотлари шаклида ривожлантиришга доир тегишли тузатишлар киритиш мақсадга мувофиқ.
Фарҳод ҚУРБОНБОЕВ,
иқтисод фанлари номзоди,
Ихтиёр ТЎРАБОЕВ,
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

- Advertisement -

Latest news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...
- Advertisement -

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...

Related news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...
- Advertisement -