0,00 UZS

No products in the cart.

4.3 C
London
Shanba, Yanvar 22, 2022

Ҳарбий хизматчилар тоғ тизмаларида мураккаб вазифаларни бажариш кўникмасини оширмоқда

- Advertisement -
- Advertisement -

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Сурхондарё вилоятида жойлашган дала-ўқув майдонларининг бирида кечган амалий машғулотлар жараёни замонавий жанг услублари негизида бошланди. Эрта тонгдан “Йиғин!” сигнали берилгач, ҳарбий хизматчилар полигон томон йўл олдилар.

Бўлинмаларнинг жипслигини янада мустаҳкамлаш, ўз мутахассисликлари бўйича билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур машғулотда ҳарбий хизматчилар тоғ тайёргарлигига оид билим ва малакаларини мустаҳкамлашди.

Шахсий таркибнинг тоғ тайёргарлигига оид кўникмаларини тобора мустаҳкамлаб боришни таъминлайдиган ўқув нуқтасида гуруҳ шахсий таркиби тоғ тайёргарлиги бўйича амалий машқларни бажарди.

Шундан сўнг шахсий таркиб тоғли тўсиқларга чиқиш, тушиш, жанговар позицияни эгаллаш машқларини амалда бажаришди. Бу жараёнда шахсий таркиб тактик ҳаракатланиб, ён атрофни кузатиш учун дозорлар қўйди, шу орқали эҳтимолий хавфнинг олди олинди.

Эътироф этиш лозимки, гуруҳ шахсий таркиби тактик ҳаракатланишнинг турли усулларини реал вазиятга яқинлаштирилган машқлар орқали ўрганишди. Бундай ёндашув эса бугунги эҳтимолий вазиятларда жанг олиб боришнинг энг устувор томонларини ўзлаштириш имконини беради.

Шахсий таркиб тоғ ва чўл шароитида жанговар вазифани бажариш, ҳар қандай тоғ тўсиқларини енгиб, жисмоний кўникмасини яна бир карра оширди. Уларнинг профессионал тайёргарликларни қанчалар ўзлаштиргани, маҳорат ва малакага эга эканликлари бўлинма командирлари томонидан диққат билан кузатиб борилди.

Машғулотларнинг ўзига хос мураккабликлари бор. Ўтган вақт мобайнида машқларда тобланган юрт посбонлари бу гал ҳам вазифани тўлақонли бажардилар.

Алибек ОМОНТУРДИЕВ,

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

«Оила аъзолари» тушунчасининг ҳуқуқий таърифи

Оила жамиятнинг бир бўлаги сифатида ҳар қандай мамлакатда алоҳида ўрин эгаллайди. Оилани қўллаб-қувватлаш, унинг барқарорлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг доимий эътиборида бўладиган устувор йўналишлардан...
- Advertisement -

2021 йил октябрь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, октябрь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 15 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ ОЛИШ УШБУ СОНДА: ЎЗБЕКИСТОНДА...

Single Cougar Dating Site on Cougar Hookup Site

This cougar hookup site has created a comprehensive dating swimming pool area that details various countries worldwide. If you live in a small town...

Табиий монополия нима?

Монополия ва табиий монополия тушунчалари шаклан ўхшаш бўлса-да, мазмунан фарқ қилади. Монополия ва монопол корхоналарнинг мавжудлиги муайян тармоқларда рақобатнинг мутлақо йўқлиги ёки рақобатни шакллантириш...

Related news