0,00 UZS

No products in the cart.

17.9 C
London
Seshanba, Oktabr 19, 2021

Ҳарбий билим юртлари курсантлари ўртасида «Ҳарбий-касбий тайёргарлик» олимпиадаси бошланди

- Advertisement -
- Advertisement -

Кеча, 4 ноябрь куни Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Ҳарбий-касбий тайёргарлик» фани олимпиасиданинг республика босқичи очилиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз мадҳияси садолари остида мусобақа тантанали равишда очиқ деб эълон қилинди. Мудофаа вазирлиги ҳарбий таълим бошқармаси бошлиғи полковник Шермуҳаммад Саидахматов олимпиада қатнашчиларига омад тилаб, мусобақа тартиб-қоидалари, унинг аҳамияти ва ғолиб жамоа юртимиз шарафини халқаро майдонда муносиб ҳимоя этиши каби муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

2020 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари ўртасида ташкиллаштириладиган халқаро «Ҳарбий-касбий тайёргарлик» фани олимпиадасига саралаш босқичи ҳисобланган мазкур мусобақада Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Қуролли Кучлар академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, ва Миллий гвардия ҳарбий-техник институти курсантлари ўзаро баҳслашмоқда.

Курсантлар назарий билимлардан ташқари «Армия биатлони», «Машғулотда қийин, жангда осон бўлади», «Нишонни аниқ йўқ қилиш» каби 12 та йўналишда ўз малака ва кўникмаларини намойиш этишади.

2015 йилдан буён ўтказиб келинаётган ушбу “Ҳарбий-касбий тайёргарлик” фани халқаро олимпиадасига МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари кенгаши котибиятининг таклифига биноан келгуси йил Ўзбекистон мезбонлик қиладиган бўлди.

Шу муносабат билан 30-31 октябрь кунлари Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси делегацияси юртимизга ташриф буюриб, олимпиадага тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиб кетишди. Ташриф давомида россиялик ҳарбийлар мусобақа ўтказилиши учун мўлжалланган Қуролли Кучлар академиясининг ўқув жараёнини таъминлаш базаси ва Чирчиқ умумқўшин дала-майдонига юқори баҳо беришди.

Юритмиз мезбонлик қиладиган «Ҳарбий-касбий тайёргарлик» фани олимпиадасида Ўзбекистон жамоаси учинчи марта иштирок этади.

2018 ва 2019 йилларда ўтказилган мусобақанинг ҳар иккаласида ҳам ўзбекистонлик курсантлар иккинчи ўринни қўлга киритишган.

Асрор РЎЗИБОЕВ,

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...
- Advertisement -

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...

Related news