0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Avgust 1, 2021

Халқ банкининг Фарғонадаги филиали пул омборидан 100 минг доллар ўғирлаган жиноий гуруҳга суд ҳукми ўқилди

- Advertisement -
- Advertisement -

«Халқ банки»нинг Фарғона вилоят Ёзёвон тумани филиалидан 100 минг доллар пулни талон-торож қилган банк бошқарувчиси ва икки нафар банк ходимига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Эрматов хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди раиси Бекзод Ҳайдаровнинг маълум қилишича, банкда филиал бошқарувчиси вазифасини бажарган Сардор Турсунов (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) бош ҳисобчи Бахтиёр Туропов ва касса мудири Гўзал Алиева томонидан бир қатор жиноятлар содир этилган.

Аниқланишича, Сардор Турсунов ва Бахтиёр Туропов ўзларига бириктирилган нақд пул ва бошқа қийматликларни сақлаш омборига тегишли калит ва муҳрларни касса мудири Гўзал Алиевага топшириб қўйган. Шунингдек, йўриқнома талабларини бузиб касса мудирига китобларга ўхшатиш йўли билан имзо қўйишга рухсат берган.

Қайд этилишича, «Халқ банки» Ёзёвон тумани филиали бошқарувчиси вазифасини бажарувчи С.Турсунов, бош ҳисобчи Б.Туропов ва касса мудири Г.Алиева 2019 йил 25 январь куни банкнинг Фарғона амалиёт бўлими томонидан юборилган 300 минг долларни қабул қилиб олган.

2019 йил 25 январь кунидан 2019 йил 5 февраль кунига қадар С.Турсунов ва Б.Туропов моддий жавобгарлиги остида бўлган банк балансидаги жами 218 минг 300 доллардан 100 минг долларини растрата қилиш йўли билан, касса мудири Г.Алиева ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Улар содир этган жинояти фош бўлиб қолишига йўл қўймаслик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини чалғитиш мақсадида 2019 йил 5 февраль куни соат 20:00 да «Халқ банки» Ёзёвон филиалида 100 минг доллар камомад чиққанлиги ҳақида ИИБга хабар берган.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, С.Турсуновга 5 йил 2 ой, Б.Туропов ва Г. Алиевага 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш, шунингдек, ҳар бири икки йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. «Халқ банки» Ёзёвон филиалига етказилган 100 минг доллар зарарнинг сўмдаги қиймати 862 миллион 451 минг сўмни судланувчилардан солидар тартибда ундириш белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида «Халқ банки»нинг Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги филиалидан 100 минг доллар нақд пул йўқолгани ҳақида хабар берилганди.

- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news