0,00 UZS

No products in the cart.

15.4 C
London
Juma, Iyun 25, 2021

Гурланда замонавий ДХМ фаолиятини бошлади

- Advertisement -
- Advertisement -

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Эътиборлиси олиб борилаётган ислоҳотларнинг барида халқимиз манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари давлат ҳимояси остига олинган бўлиб, турли бюрократик, сансалорлик ва коррупциянинг олдини олиш, халқимизнинг давлат идораларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Юртимизда ана шундай турли сарсонгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида Давлат хизматлари марказлари ташкил этилди. Бугунки кунда агентлик томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли ҳаёт сифатини, инвестиция иқлимини, ишчанлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил 9 ойи давомида Гурлан тумани Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига жами 38 788 мингдан ортиқ хизматлар кўрсатилди. Жумладан, дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланиш учун рухсатнома, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисида, ипотека тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш, тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини лицензиялаш, электрон рақамли имзо калитларини бериш, қурилиш-монтаж ишларига рухсатнома бериш, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ва бошқа кўплаб давлат хизматлари шулар жумласидандир. Бунда барча давлат хизматлари тезкор, қулай, шаффоф ва сифатли тамойиллар асосида кўрсатилади. Йил давомида 888 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, уларнинг қарийб 64 га яқини сайёр тартибда амалга оширилди.

Туман давлат хизматлари марказида ҳамда ваколатли идора ва ташкилотлар ўртасида ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) электрон тизими орқали 100 ортиқ давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Марказимизда электрон навбатдан фойдаланиш учун алоҳида электрон навбат киоскаси ташкил этилди.

Туманимизнинг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолига зарур мобиль давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш мақсадида барча фуқароларимизга яшаш жойидан қатъий назар, сифатли давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дам олиш кунлари марказ ходимлари махсус техника билан жиҳозланган “Дамас”ларда энг чекка ҳудудларга бориб, аҳолига керакли давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда, 9 ой давомида аҳолига 978 дан ортиқ мобиль, сайёр хизматлар кўрсатилди.

Бугунги кунда марказимизнинг замонавий типдаги биносини қуриш ишлари давлат-хусусий шерикчилиги асосида олиб борилмоқда. Янги бинода аҳоли учун барча қулайликлар яратилмоқда.

Умуман олганда давлат хизматлари агентлигининг асосий мақсади, аҳолига турли тўсиқларсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз давлат хизматлари кўрсатишдан иборатдир. Давлат хизматлари агентлиги томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бари юртдошларимизнинг давлат хизматларидан кўнгли тўлиб ва унумли фойдаланишлари йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлардир. Зеро Президентимиз таъкидлаганларидек, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим”.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати

- Advertisement -

Latest news

Коррупциясиз жамият орзусида

Аксар муаммоларимизнинг сабабчиси коррупция эканини, биз ҳам коррупциясиз жамиятда яшашга ҳақли эканимизни тушуниб етганимизга анча бўлди. Коррупциясиз жамиятнинг биринчи шарти – жамиятдаги коррупцияга нисбатан...
- Advertisement -

Пора – инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

Поранинг катта-кичиги бўлмайди. У юз берган жойда ҳаёт издан чиқади. Худди бир томчи оғу инсон умрига зомин бўлгани каби пора аралашган турмуш тарзида ҳам...

“Коррупциясиз ривожланамизми?”

Ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт йўлига қарасак, улар биринчи навбатда мамлакатдаги таниш-билишчилик, яширин иқтисодиёт, монополия, порахўрлик каби иллатларни енгиб кейин ҳар томонлама тараққий этганини кўрамиз. Бизда эса...

Маҳкум ва таълим: жазони ижро этиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу...

Related news