“Сайлов – 2019” видеороликлар танловининг мутлақ ғолиблари тақдирланди

2019 йил 21 декабрь куни соат 17.00 да Зарафшон концерт залида “Тараққиёт стратегияси” маркази, Халқаро пресс-клуб ҳамда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “САЙЛОВ-2019” видеороликлар танловининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танловнинг асосий мақсади – сайловчилар, айниқса, овоз беришда илк бор иштирок этаётган ёшларни миллий сайлов қонунчилиги билан яқинроқ таништириш, уларнинг билим ва қобилиятларини намойиш этиш имкониятини яратиш, сайловга оид зарур маълумотларни ёшларнинг ўзлари орқали оммалаштириш, бу билан тенгдош-тенгдошга тамойилини кенг қўллаган ҳолда сайлов ҳақидаги тушунчаларни айнан ёшларнинг ўзи орқали жамиятга етказишдан иборат.

Шунингдек, “Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар” шиорининг мазмун-моҳиятини ёшлар тафаккуридан ўрин олиши, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада мустаҳкамлаш ва мазкур сайловнинг мамлакат тараққиётида қанчалик муҳим аҳамият касб этиши мумкинлигини чуқур ҳис этишлари ҳамда ўзларининг фаол фуқаролик позициясига эга бўлишларига эришиш танловнинг бош ғояларидан биридир.

Танлов маросимини “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори- Элдор Туляков, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Бошқаруви раиси – Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Марказий сайлов комиссияси аъзоси, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаевлар очиб беришди.

Кириш сўзида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори, қимматли вақтларини, кучларини сарфлаб ўз ижодий ишларини танловга юборган иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, улар сабаб медиа майдон сайлов бўйича кўплаб керакли маълумотларни қамраб олган юздан ортиқ видеороликлар билан бойиганини қайд этди.

Мазкур танловга  жорий йилнинг 15 октябрь куни старт берилган эди. Ушбу танловга қизиқиш юқори бўлгани сабабли, қабул муддати яна 10 кунга узайтирилиб, роппа-роса 40 кун давомида ижодий ишлар қабул қилинган.

Аҳолини, айниқса ёшларни сайловда фаол иштирок этишга, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишга чорловчи КРЕАТИВ, ТАЪСИРЛИ ва ЗАМОНАВИЙ видеоролик тайёрлаш вазифаси юклатилган ушбу танлов орқали нафақат медиа соҳасидаги малакали мутахассислар, балки ҳаваскор ижодкорлар ҳам қамраб олинди. Келиб тушган видеороликлар орасида  Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар” шиори билан Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, илк бор сайловчилар рўйхатининг электрон базаси яратилгани, озодликдан маҳрум этилган шахсларга ҳам сайловда иштирок этиш учун қонуний имконият яратилгани, округ ва сайлов участкаларида сайловчилар учун яратилган шароитлар ва бошқа янгиликлар қамраб олинган. Шунингдек, уларда депутатлар халқнинг мурожаатлари ва ҳохиш иродасини етказишда, давлат ҳукуматини шакллантиришдаги ўрни ва назорат функциялари ҳам кенг ёритилди.

Танловга 15 октябрдан 25 ноябрга қадар 98 нафар иштирокчи томонидан жами 180 та иш юборилди ва уларнинг хронометраж бўйича талабларга мос келадиганлари  онлайн овозга қўйилди. “Тараққиёт стратегияси” марказининг телеграмдаги расмий канали (t.me/dscuzbekistan)да ўтказилган мазкур жараённи кўрувчилар сони 420 589 нафарни ташкил этди. Уларга жами 85 902 та овоз берилди.

Келиб тушган барча роликлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан сараланган ва уларнинг 30 га яқини эфирга тавсия қилинган. Сараланган роликлар республика бўйлаб давлат ва нодавлат телеканаллар орқали намойиш этилди.

Тантанали маросимда ғолиблар “Энг яхши саҳналаштирилган ролик”, “Энг яхши анимацион ролик”, “Энг яхши информацион ролик” ва “Мухлислар эътирофи” номинацияларида 10 млн.дан – 5 млн.гача бўлган пул мукофотлари билан тақдирланишди. Шунингдек, хаваскор иштирокчилар орасидан ҳам 3 нафари совриндор сифатида эътироф этилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати