0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Avgust 1, 2021

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда

- Advertisement -
- Advertisement -

Ижтимоий соҳадаги қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилаётган ўрганишларда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган текширишда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддаси талаби бузилганлиги аниқланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддасига кўра, ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

Республика сув спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаби директорининг 16.10.2019 йилдаги 127-сонли буйруғи билан коллеж битирувчилари Д.К.ни, 15.10.2019 йилдаги 01-52-сонли буйруқ билан А.М.ни, 08.10.2019 йилдаги 131-к-сонли буйруғи билан олий таълим билим юртини тугатган ва биринчи бор ишга кираётган Д.Б.ни 3 ой синов муддати билан ишга кабул килинганлиги аниқланган.

Мазкур қонунга зид буйруқлар Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан келтирилган протестларга асосан бекор қилиниб, қонунга мувофиқлаштирилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланган.

- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news