“ФЕРМЕРГА МАДАД” ФЕРМЕРЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ БЕРАДИ

0
73

Аграр соҳа мамлакатимиздаги ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини ташкил қилади.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам кўплаб ислоҳотлар бўлмоқда.
Ислоҳотлар кўп тармоқли аграр соҳани шакллантириш ва шу йўналишда бозор муносабатини кенгайтириш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантиришдан иборат.
Ушбу жараёнда ер-сув, моддий-техника базаси ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ўсади.
Фермер хўжаликларининг ташкилий асослари “Деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги” (1998 йил 30 апрел) ва “Фермер хўжалиги тўғрисидаги” қонунлари билан мустаҳкамланган.

Бу қонунлар асосида қишлоқ хўжалигини ривожлантишга оид бир қатор қарорлар ишлаб чиқилди.
Адлия вазирлигининг 2021 йил 25 майдаги топшириқ хати ҳамда Адлия вазирининг 2021 24 майдаги “Фермерга мадад” ҳуқуқий акциясини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан “Фермерга мадад” ҳуқуқий мадад акцияси чора-тадбирлари ишлаб чиқилган эди.
Шунга мувофиқ, Янгийўл туман адлия бўлими томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди.

Янгийўл туманидаги фермер хўжалиги вакиллари билан учрашувлар ташкил этилди. Адлия ходимлари фермерчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан амалиёт ўтказишди. Хусусан, фермерларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиб уларга ҳуқуқий жиҳатдан ҳал қилиб, бу жараённи доимий йўлга қўйишди.

Фермер хўжалиги раҳбарлари Н.Н. ва А.Н. ҳамда У.Қ.ларнинг туман ҳокимлиги томонидан ер ижара шартномаси тасдиқлаб берилмаётгани юзасидан норозилик мурожаатлари инобатга олиниб Адлия бўлими томонидан ҳокимликка қонун бузилишини бартараф этиш учун тақдимнома киритилди. Натижада фермер хўжаликларининг ер ижара шартномалари тасдиқлаб берилиши таъминлаб берилди.

Шу масалада тумандаги 30 дан ортиқ фермернинг ер ижара шартномалари тасдиқлаб берилиши таъминланди.
Шу каби бошқа ҳуқуқий муаммолар ечилди.
Шунингдек, А.Ю. ва бошқа фермер хўжалиги раҳбарларининг туман хокимлигининг бошқа бир хўжалик корхонаси билан мажбуриой шартнома туздириётганидан норозиликлари ҳақдаги мурожаатнома ҳам ҳуқуқий жиҳатдан кўриб чиқилди.
Натижада туман ҳокимлиги ва қишлоқ хўжалиги бўлимига тақдимнома киритилди. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 354-моддасига биноан фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркинликлари ҳамда шартнома тузишда мажбурланмасликлари тушунтирилди.

Фермер хўжаликларининг ҳуқуқий ва қонуний ҳақ-ҳуқуқларини уларга танитиш ҳамда уларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қишлоқ хўжалигида молиявий сармояларнинг кўп киритилишига олиб келади.

О. Сатимов,
Янгийўл тумани Адлия бўлими бош маслаҳатчиси