0,00 UZS

No products in the cart.

15.4 C
London
Juma, Iyun 25, 2021

ФҲДЁ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ: ЭКСТЕРРИТОРИАЛ ТАМОЙИЛ АМАЛДА

- Advertisement -
- Advertisement -

Экстерриториал тамойил фуқароларга жуда катта қулайлик ҳисобланади. Ушбу тамойилга ўтиш жараёни, даставвал, 2019 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги 4193-қарори қабул қилиниши билан бошланиб, шу йилнинг ўзидаёқ аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида илк қадамлар ташланди.

Таъкидлаш жоизки, ундан кўзланган асосий мақсад давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотларида эскирган бюрократик тартиботлар, ортиқча қоғозбозлик, иш фаолиятини ташкил этиш учун муҳим бўлмаган ҳужжатларни талаб қилиш, оворагарчилик ва сансалорликларга чек қўйиш бўлди. Миллий қонунчилигимизнинг бу борадаги мантиқий ва амалий такомили сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6191-фармони ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2021 йил 25 мартдаги 105-ум буйруғи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директорининг 2021 йил 2 апрелдаги 33-ум буйруғини келтириб ўтиш ўринлидир.

Хўш, “экстерриториаллик”, “экстерриториал тамойил” деганда нима тушунилади? “Экстерриториаллик” тушунчасининг этимиологиясига назар ташласак, лотинчада ex – ташқарида, territorialis – ҳудудда сўзларидан олинган бўлиб, тўлиқ иммунитетга эгалик, яъни шахсни (ёки муассасани) ушбу шахс (ёки муассаса) ўзи фуқароси бўлган давлат ҳудудида жойлашган (ёки миллат, агар гап жисмоний шахслар тўғрисида бормаётган бўлса) деб ҳисоблаш асосида бирон бир давлат юрисдикциясидан озод бўлиши англашилади. Ушбу атама оммавий, яъни халқаро ҳуқуққа оид бўлсада, хусусий ҳуқуқда шахс дахлсизлиги, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ намоён этишда муҳим аҳамиятга эга. Чунки, у шахснинг ўз белгиси, ҳуқуқини ифода этувчи ажралмас қисми ҳисобланади.

Эндиликда ФҲДЁ органлари фаолиятида ҳам экстерриториал тамойилнинг жорий этилиши фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахсларнинг почта манзили (жойлашган ери)дан қатъи назар, исталган ҳудуддаги ФҲДЁ идораларига мурожаат қилиш имконияти яратилганлигини англатади. Зеро, бу аҳолига ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни сифат жиҳатидан яхшилашга ва осонлаштиришга хизмат қилади.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 июнидан эьтиборан фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади. Айтиш керакки, нотариал хизматларни амалга ошириш жараёнида ҳам фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралари томонидан давлат хизматлари агентлиги ёхуд ФҲДЁ органларига мурожаат қилмасдан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб этмасдан, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборат тизими орқали олинади.

Фармонда белгиланишича, 2021 йил 1 июндан бошлаб ФҲДЁ органлари томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнида фуқаролардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:

руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

судланганлиги;

манзил-маълумот ахбороти;

фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

турар жойнинг майдони;

солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

пенсия ва нафақа миқдори;

пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида  мавжуд ёхуд мавжуд эмаслиги;

никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги, шунингдек, қуйидаги ҳужжатларни:

шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари;

иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта таълим муассасаларида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотлари;

кадастр ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини талаб қилиш бекор қилинади. Бунда ФҲДЁ органлари юқорида назарда тутилган ҳужжатларга зарурат туғилганда масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда тегишли “Электрон ҳукумат” тизимиидоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади. Ушбу ҳужжат ва маълумотларнинг аҳолидан талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади.

Фармоннинг 9-бандида 2021 йил 1 июндан эътиборан ФҲДЁ органлари томонидан давлат статистика органларига далолатнома ёзувларининг нусхаларини юбориш ва ҳисоботларни топшириш амалиёти бекор қилинди. Бунда давлат статистика органлари “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига ўзларининг электрон тизимларини интеграция қилган ҳолда ушбу маълумотларни реал вақт режимида олади ва статистик маълумотларни шакллантиради.

Жорий йилнинг июлида ФҲДЁ органларида иш юритишни янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этишда қонун нормаларининг тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги зиммасига қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифалари юклатилди. Бунда:

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни фуқароларнинг яшаш жойидан қатъи назар исталган ФҲДЁ органида қайд этишни йўлга қўйиш;

никоҳни қайд этиш муддатини қисқартиришга олиб келадиган узрли сабабларнинг аниқ ва тугал рўйхатини белгилаш;

 ФҲДЁ органлари томонидан фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш бўйича фуқаролардан аризаларни электрон тартибда қабул қилишни йўлга қўйиш ҳамда “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритиш;

ФҲДЁ органлари томонидан далолатнома ёзувига ўзгартириш киритиш, фамилия, исм ва отасининг исмини ўзгартириш, оталик, фарзандликка олиш, никоҳдан ажралганлик ҳолатларда далолатнома ёзуви иккинчи нусхасига тегишли ўзгартириш киритиш ҳақидаги хабарномаларни ФҲДЁ архивига фақат электрон шаклда юбориш тартибини ўрнатиш;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали қайд қилинаётганлиги асосида фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини бир нусхада расмийлаштиришни йўлга қўйиш;

фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари тўғрисидаги ҳисоботларни Давлат статистика органларига идоралараро электрон ҳамкорлик асосида электрон шаклда юбориш;

ФҲДЁ органлари ўртасидаги барча ёзишмалар, жумладан сўровнома ва хабарномаларни электрон шаклда “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали амалга ошириш тартибини жорий этиш;

никоҳга кириш ва никоҳдан ажратиш ҳақида ариза келиб тушганда туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимларини электрон тизим орқали хабардор қилиш тартибини жорий этиш;

ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар ва ундирилган тўловлар бўйича фуқароларга СМС хабар бериш тартибини татбиқ этиш чора-тадбирлари қатъий белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4193-қарори ва 6191-фармонида ўрнатилган ФҲДЁ органлари фаолиятининг янги ташкилий-ҳуқуқий тартиб таомиллари фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда, уларнинг электрон хизматлардан кенг фойдаланишини рағбатлантиришда ва идоралараро интеграцияни кучайтиришда муҳим роль ўйнайди.

Шундай қилиб, ФҲДЁ органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий қилиниши ҳамда тартибларини ўрнатишда, аввало халқ манфаатларининг тобора ҳисобга олиб борилиши фуқаролар ва давлат ўртасида вужудга келадиган ижтимоий муносабатларни ижобий тарзда ҳал бўлишига катта ҳисса қўшади.

                                                                         Б.Рўзиева,

Тошкент шаҳар “Наврўз” никоҳ уйи мудираси

- Advertisement -

Latest news

Коррупциясиз жамият орзусида

Аксар муаммоларимизнинг сабабчиси коррупция эканини, биз ҳам коррупциясиз жамиятда яшашга ҳақли эканимизни тушуниб етганимизга анча бўлди. Коррупциясиз жамиятнинг биринчи шарти – жамиятдаги коррупцияга нисбатан...
- Advertisement -

Пора – инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

Поранинг катта-кичиги бўлмайди. У юз берган жойда ҳаёт издан чиқади. Худди бир томчи оғу инсон умрига зомин бўлгани каби пора аралашган турмуш тарзида ҳам...

“Коррупциясиз ривожланамизми?”

Ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт йўлига қарасак, улар биринчи навбатда мамлакатдаги таниш-билишчилик, яширин иқтисодиёт, монополия, порахўрлик каби иллатларни енгиб кейин ҳар томонлама тараққий этганини кўрамиз. Бизда эса...

Маҳкум ва таълим: жазони ижро этиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу...

Related news

Коррупциясиз жамият орзусида

Аксар муаммоларимизнинг сабабчиси коррупция эканини, биз ҳам коррупциясиз жамиятда яшашга ҳақли эканимизни тушуниб етганимизга анча бўлди. Коррупциясиз жамиятнинг биринчи шарти – жамиятдаги коррупцияга нисбатан...

Пора – инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

Поранинг катта-кичиги бўлмайди. У юз берган жойда ҳаёт издан чиқади. Худди бир томчи оғу инсон умрига зомин бўлгани каби пора аралашган турмуш тарзида ҳам...

“Коррупциясиз ривожланамизми?”

Ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт йўлига қарасак, улар биринчи навбатда мамлакатдаги таниш-билишчилик, яширин иқтисодиёт, монополия, порахўрлик каби иллатларни енгиб кейин ҳар томонлама тараққий этганини кўрамиз. Бизда эса...

Маҳкум ва таълим: жазони ижро этиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу...
- Advertisement -