0,00 UZS

No products in the cart.

15.4 C
London
Juma, Iyun 25, 2021

Эрон-АҚШ зиддияти халқаро парвозларни чекламоқда

- Advertisement -
- Advertisement -
Россия ва Украина Эрондаги воқеалар туфайли Эрон ва Ироқ бўйлаб ҳаво ҳудудларида парвозларни тўхтатди.

Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Роавиация) Россиянинг авиакомпанияларига Эрон, Ироқ, Форс ва Уммон давлатларининг ҳаво ҳудудларидан фойдаланмасликни тавсия қилди.

Aгентликнинг телеграммасида фуқаро самолётларининг халқаро парвозлари мавжуд бўлган хавфлар тўғрисида кейинги хабарни беришидан олдин РОСАВИАЦИЯ, Россия Федерациясининг фуқаролик самолётлари, шу жумладан, транзит рейслари учун Эрон, Ироқ, Форс ва Уммон кўрфази ҳудудлари орқали ҳаво бўшлиғидан фойдаланмасликни тавсия қилади, дейилган.

Tеҳрон аэропортида қулаган Украина самолётидан кейин, бир қатор халқаро авиакомпаниялар ҳам Эронга амалга ошириладиган парвозларни номаълум муддатга тўхтатиб қўйишган.

Украина халқаро авиакомпанияси ўзининг фейсбукдаги саҳифасида “Бугундан бошлаб, Tеҳронга рейсларини номаълум муддатга тўхтатиб қўйишга қарор қилди” деб ёзди.

Украина халқаро авиакомпаниясининг Boeing-737 самолёти чоршанба куни эрталаб Tеҳрон жанубидаги аэропортдан Киевга учаётиб қулаган. Ҳалокатга учраган кема бортида 177 йўловчи ва экипаж бўлган, уларнинг барчаси вафот этган.

Самолёт ҳалокати Эроннинг Ироқдаги Aмерика ҳарбий базаларига ракета ҳужумини уюштирганидан кўп ўтмай содир бўлгани сабабли, тахминлар орасида Эрон ракетасининг АҚШ ҳарбий базаларига учирилгани эҳтимоли илгари сурилган эди.

Яқин Шарқдаги ҳарбий фаоллик ва сиёсий таранглик туфайли AҚШнинг фуқаролик парвозлари Яқин Шарқнинг катта қисмида, шу жумладан, Эрон, Ироқ, Форс ва Уммон давлатлари бўйлаб тақиқланган.

Хитой Ироқ ва Эрондаги воқеаларни диққат билан кузатаётганини айтди, аммо бу давлатларга авиарейсларни тўхтатгани ҳақида ҳали хабар бермади.

Шуҳрат Неъматов

- Advertisement -

Latest news

Коррупциясиз жамият орзусида

Аксар муаммоларимизнинг сабабчиси коррупция эканини, биз ҳам коррупциясиз жамиятда яшашга ҳақли эканимизни тушуниб етганимизга анча бўлди. Коррупциясиз жамиятнинг биринчи шарти – жамиятдаги коррупцияга нисбатан...
- Advertisement -

Пора – инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

Поранинг катта-кичиги бўлмайди. У юз берган жойда ҳаёт издан чиқади. Худди бир томчи оғу инсон умрига зомин бўлгани каби пора аралашган турмуш тарзида ҳам...

“Коррупциясиз ривожланамизми?”

Ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт йўлига қарасак, улар биринчи навбатда мамлакатдаги таниш-билишчилик, яширин иқтисодиёт, монополия, порахўрлик каби иллатларни енгиб кейин ҳар томонлама тараққий этганини кўрамиз. Бизда эса...

Маҳкум ва таълим: жазони ижро этиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу...

Related news