Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Қорабоғ зиддияти туфайли минтақадаги барқарорликка путур етиши бўйича хавотирини баён қилди.
“Интерфакс”нинг маълум қилишича, Руҳоний Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқотда Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилиб, мазкур зиддият тез фурсатларда бартараф этилишига умид билдирди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, яқинда Эрон раҳбарининг маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий Арманистонни Озарбайжоннинг ўзига тегишли бўлган ҳудудни унга қайтаришга чақирганди.