0,00 UZS

No products in the cart.

19.8 C
London
Yakshanba, Avgust 1, 2021

Депутатликка номзод маъмурий жавобгарликка тортилди

- Advertisement -
- Advertisement -

Сайлов кодексининг 44-моддасига кўра, депутатликка номзодлар ташвиқотни сайловчиларга имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш билан қўшиб олиб бориш тақиқланган.

Ушбу тартиб қонун билан қатъий белгилаб қўйилишига қарамасдан, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига 38-Олмазор сайлов округидан номзоди кўрсатилган А.М.Ахмедов 15.12.2019 йилда Чилонзор тумани “Катта Чилонзор-1” маҳалла фуқаролар йиғини ва 16.12.2019 йилда “Катта Чилонзор-2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилган ярмаркаларда иштирок этиб, “O’zlidep” логотипи жойлаштирилган пештахталар орқали, раҳбарлигидаги ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ун ва ёғ маҳсулотини сайловчиларга имтиёзли арзонлаштирилган нархда сотиш хизматини кўрсатган ҳамда сайловчилар билан учрашиб, сайловолди ташвиқотини олиб борган.

Депутатликка номзод А.М.Ахмедов ўз ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-5-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган.

Ушбу ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан А.М.Ахмедовга нисбатан МЖтКнинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Чилонзор туман судининг 18.12.2019 йилдаги қарорига асосан А.М.Ахмедов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-5-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

- Advertisement -

Latest news

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...
- Advertisement -

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Мажбурий тиббий суғурта замон талаби(ми?)

Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари БМТнинг 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда қатор халқаро пакт ва конвенцияларда ўз ифодасини топган. Жумладан,...

Related news