0,00 UZS

No products in the cart.

9 C
London
Chorshanba, Oktabr 28, 2020

Далиллар мақбуллиги масалани ҳал этишда муҳим ўрин тутади

- Advertisement -
- Advertisement -

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорида судларнинг эътибори шахс унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда белгиланган тартибда исботлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида мустаҳкамланган айбсизлик презумпциясига риоя этиш зарурлигига қаратиш белгиланди.

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан қонун нормаларини аниқ бажаришдан ва унга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, у қандай сабабга кўра юз берганлигидан қатъий назар, шу йўл билан олинган далилларнинг мақбул эмас (яроқсиз) деб топилишига олиб келади. Суриштирув, тергов органлари ва судларнинг исбот қилиш жараёнида далилларнинг мақбуллиги тўғрисидаги масалани тўғри ҳал этиш муҳим ўрин тутади.

Далиллар мақбуллигининг шартлари қуйидагилар:

далил тегишли субъект томонидан, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли мансабдор шахс томонидан олинган бўлиши;

фактга оид маълумотлар фақат ЖПК 81-моддасининг иккинчи қисмида қайд этилган манбалардан олинган бўлиши;

далил уни олиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатни ўтказишга оид қоидалар ва тартибга риоя этилган ҳолда олинган бўлиши;

далилни олишда тергов ва суд ҳаракати жараёни ва натижаларининг қайд этилишига доир қонуннинг барча талабларига амал қилинган бўлиши шарт.

Далиллар мақбуллигига тааллуқли юқорида санаб ўтилган шартлардан бирортасига амал этилмаслиги далилнинг мақбул эмас деб топилишига асос бўлади. Агар фактик маълумотлар қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган ҳолларда олинган бўлса мақбул эмас деб топилади.

Далилларни тўплаш ва мустаҳкамлашда рухсат берилмаган усуллар қўлланилганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган ҳолда суриштирувчи, терговчи, прокурор, суд арз қилувчининг важларини хизмат текшируви ва суд-тиббий ёки бошқа экспертиза тайинлаш йўли билан текшириши шарт.

Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) деганда, исботлашни амалга ошираётган ёки исботлашда иштирок этиш учун жалб қилинаётган шахслар томонидан ғаразли ёки бошқа паст ниятларда терговга қадар текширув ёки жиноят иши материаллари бўйича ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва бошқача тарзда бузиб кўрсатишда намоён бўлган ҳаракатлар тушунилиши лозим.

Далил, агар у номаълум манбадан ёхуд жиноят ишини юритиш жараёнида аниқлаш мумкин бўлмаган, жумладан, қонунда назарда тутилмаган манбадан, масалан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган тезкор-қидирув тадбири давомида олинган далиллар мақбул эмас деб ҳисобланади.

Суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судлар иш бўйича ҳар қандай қарор қабул қилишда, шу жумладан айблов далолатномаси, айблов хулосаси ва ҳукмда мақбул эмас далилларга асосланиш мумкин эмас.

Қонун бузилиши оқибатида олинган далил суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан мақбул эмас деб топилиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, далиллар номақбуллиги институти шаҳснинг Конституция ва қонунларда  белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутиб, ушбу соҳа қонунчилигини такомиллаштириш жамиятда қонунийлик, адолатлилик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

 Мирзиёд АБИДОВ,

Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди судъяси

- Advertisement -

Latest news

Судлар фаолиятини рақамлаштириш нима афзалликларга эга?

Мамлакатимизда судлар фаолиятини янада ривожлантириш, бу борада судлар фаолиятини рақамлаштириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида судларга масофадан туриб мурожаат қилиш,...
- Advertisement -

Адлия вазирлиги аралашуви билан тадбиркорга 247 миллиард сўмлик қўшимча солиқ олди олинди

Юртимизда сўнги йилларда солиқ юкини камайтириш ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик...

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш – биринчи галдаги вазифа

Жорий йилнинг 9 ойида прокуратура органлари томонидан аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси йўналишида 182 та фермер хўжаликларига рўйхатдан ўтиш ва банкда...

Related news