0,00 UZS

No products in the cart.

10.1 C
London
Payshanba, Oktabr 21, 2021

“Чорсу” меҳмонхонаси савдога қўйилди: бошланғич нархи 1 сўм

- Advertisement -
- Advertisement -
Аукционнинг ҳар бир босқичи 100 миллион сўм. Сармоядор 2 йил мобайнида ҳукумат кафолатларисиз камида 25,0 миллион долларга тенг эквивалентда инвестициялар киритиши, уч юлдузли меҳмонхона хизматини ташкил этиши ҳамда 150 та янги иш ўрни яратиши лозим, дейилади Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарида.
Электрон савдоларда қатнашиш учун белгиланган инвестиция суммасининг 5 фоизи (1,25 миллион доллар эквивалентига тенг) миқдорда закалат тўловини амалга ошириш лозим.
Олди-сотди шартномаси имзоланган санадан бошлаб 10 йил давомида асосий фаолият турини (меҳмонхона хизматини кўрсатиш) сақлаш, бунда меҳмонхона мажмуаси бино-иншоотларининг бир қисмида, лекин бино-иншоотларнинг умумий фойдали майдонининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳудудда бизнес-марказ фаолиятини йўлга қўйиш мумкин;
аукцион ғолибининг инвестицион лойиҳасида меҳмонхона мажмуасининг мавжуд бино-иншоотларини бузиш назарда тутилган бўлса, бузиладиган бино ўрнида бунёд этиладиган меҳмонхона мажмуасининг камида уч юлдузли стандартга мос келиши, бунда янги меҳмонхона биноси ташқи дизайнини бузилган бино ташқи дизайнига айнан бир хил этиб ишлаб чиқиш ва янги мажмуа баландлиги бузилган бино баландлигидан паст бўлмаслиги, бунда дизайн ва қурилиш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан мажбурий тартибда келишилиши шарт;
объектнинг сотилишида белгиланган талаб ва мажбуриятлар чет эл валютаси ёки ва миллий валюта — сўмда (тўлов қилинган кундаги Марказий банк белгиланган расмий курс бўйича) амалга оширилади.
Объектни сотиб олиш бўйича ғолиб бўлган инвестор шартнома тузилгунга қадар энг кам инвестиция миқдорининг камида 10 фоизи (яъни 2,5 миллион доллари эквиваленти)га тенг миқдордаги маблағни ўзининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хизмат кўрсатувчи банкида алоҳида ҳисоб рақами очган ҳолда жойлаштириш орқали кафолат бериши ва ушбу маблағлардан мулкий мажмуага инвестиция киритиш учун фойдаланиши лозим.
- Advertisement -

Latest news

Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади

“Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5260-сон, 16.10.2021 й.) қабул қилинди Қарорга мувофиқ, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт...
- Advertisement -

Йил охиригача барча кодексларга шарҳлар тайёрланади

“Адолат” Миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш,...

Хусусий мактаблар тадбиркорлик субъекти ҳисобланадими?

Халқ таълими вазирлигининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотида юртимизда 140 та хусусий мактаб фаолият юритаётгани қайд этилган. Президентимизнинг 2019 йил 29 апрелдаги 5712-сонли фармони...

2021 йил июнь сони

“Huquq va burch” журнали Чоп этилган вақти: 2021 йил, июнь Саҳифалар сони: 64 саҳифа Чоп этилган мақолалар сони: 12 та Журнал баҳоси: 20 000 сўм МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ ЮКЛАБ...

Related news