0,00 UZS

No products in the cart.

12.6 C
London
Payshanba, Fevral 25, 2021

“Чироқчи” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида

- Advertisement -
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ф а р м о н и

Қашқадарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини комплекс ривожлантириш, минерал хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологик ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этишга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда шу асосда вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда ҳудуд аҳолиси фаровонлигини ошириш мақсадида:

  1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида “Чироқчи” эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда – “Чироқчи” ЭИЗ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
  2. Қуйидагилар “Чироқчи” ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;

вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;

маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда эркин иқтисодий зона иштирокчилари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш;

логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, саноат соҳасидаги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш ва уларнинг хулосалари халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

“Чироқчи” ЭИЗнинг соҳа кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг “Чироқчи” ЭИЗда жойлашган ҳудуддаги ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташида қатнашиш.

  1. Белгилансинки:

“Чироқчи” ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин;

“Чироқчи” ЭИЗ фаолияти давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ–4853-сон “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 3, 4 ва 5-бандлари қоидалари “Чироқчи” ЭИЗ иштирокчиларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

  1. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг:

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ДУКни “Чироқчи” ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб;

“ЎзшаҳарсозликЛИТИ” ДУКни “Чироқчи” ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳалаш ташкилоти этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда:

бир ой муддатда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари ҳудудидан “Чироқчи” ЭИЗнинг чегараларини аниқлаш, уларни келгусида кенгайтириш ва “Чироқчи” ЭИЗ фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин;

уч ой муддатда “Чироқчи” ЭИЗнинг бош режаси ишлаб чиқилишини ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Транспорт вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Чироқчи” ЭИЗ иштирокчиларига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш учун логистика марказларини ҳамда божхона постини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Божхона органлари ўз фаолиятини эркин иқтисодий зона дирекцияси ва логистика марказлари биноларидаги алоҳида ажратилган хоналарда ижара тўловларисиз олиб боришлари инобатга олинсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Қашқадарё вилоятининг мавжуд минерал хом ашё ресурсларини инобатга олган ҳолда, импорт таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида “Чироқчи” ЭИЗ ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари ишлаб чиқариш ташкилотларини жойлаштириш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, тасдиқланишини таъминласин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда “Чироқчи” ЭИЗ ҳудудида ер ости сув захиралари мавжудлигини ўрганиб чиқиб, ундан самарали фойдаланиш бўйича таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ “Чироқчи” ЭИЗ ҳудудини, шунингдек, унинг иштирокчилари ишлаб чиқариш майдонларини ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминлаш чораларини кўрсин.
  4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги:

Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда “Чироқчи” ЭИЗ ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантиришда “Чироқчи” ЭИЗнинг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаси асосида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун капитал қўйилмалар лимитларини ҳамда зарур марказлаштирилган инвестициялар ажратилишини назарда тутсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг буюртмаларига кўра “Чироқчи” ЭИЗда амалга ошириладиган лойиҳаларни ташкил этиш бўйича ишга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Чироқчи” ЭИЗда амалга ошириладиган лойиҳаларни ташкил этиш бўйича ишга жалб қилинадиган хорижий мутахассисларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиниши ҳамда унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
  3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси

Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М.Ганиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

     Президенти                           Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2019 йил 13 сентябрь

- Advertisement -

Latest news

Қаҳрамон феномени ва ватанпарварлик

Қонун устуворлиги ўзидан ўзи қарор топмайди, у ижтимоий адолатли тузум барпо этиш ниятида яшайдиган халқпарвар ва ватанпарвар кишиларнинг саъй-ҳаракатлари маҳсулидир. Қонун устувор бўлиб, унинг...
- Advertisement -

2021 йил январь сони

“Huquq va burch” журнали   Чоп этилган вақти: 2021 йил, январь   Саҳифалар сони: 64 саҳифа   Чоп этилган мақолалар сони: 13 та   Журнал баҳоси: 20 000 сўм    МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ  ЮКЛАБ...

Абдусамат Полвонзода: «Пахта иши» қандай вужудга келган эди?

(давоми) ...1990 йил апрель ойининг ўрталари эди. Йўлдош Акбаров ва Владимир Одилов Олий Совет мажлисидан жиғибийрон бўлиб меҳмонхонага келишди. – Сўзга чиқиш учун биринчилардан бўлиб рўйхатга ёзилган...

«Пахта иши» қандай вужудга келган эди?

Тарих – кечаги кунимиз қатида турфа саҳифалар яширин. Улар англами эса олис минг йилликлардан тортиб, яқин юз йилликларимизгача ажиб воқеликлар, гоҳ забун, гоҳ музаффар...

Related news

Қаҳрамон феномени ва ватанпарварлик

Қонун устуворлиги ўзидан ўзи қарор топмайди, у ижтимоий адолатли тузум барпо этиш ниятида яшайдиган халқпарвар ва ватанпарвар кишиларнинг саъй-ҳаракатлари маҳсулидир. Қонун устувор бўлиб, унинг...

2021 йил январь сони

“Huquq va burch” журнали   Чоп этилган вақти: 2021 йил, январь   Саҳифалар сони: 64 саҳифа   Чоп этилган мақолалар сони: 13 та   Журнал баҳоси: 20 000 сўм    МУНДАРИЖАНИ КЎРИШ  ЮКЛАБ...

Абдусамат Полвонзода: «Пахта иши» қандай вужудга келган эди?

(давоми) ...1990 йил апрель ойининг ўрталари эди. Йўлдош Акбаров ва Владимир Одилов Олий Совет мажлисидан жиғибийрон бўлиб меҳмонхонага келишди. – Сўзга чиқиш учун биринчилардан бўлиб рўйхатга ёзилган...

«Пахта иши» қандай вужудга келган эди?

Тарих – кечаги кунимиз қатида турфа саҳифалар яширин. Улар англами эса олис минг йилликлардан тортиб, яқин юз йилликларимизгача ажиб воқеликлар, гоҳ забун, гоҳ музаффар...
- Advertisement -