0,00 UZS

No products in the cart.

12.2 C
London
Yakshanba, Aprel 18, 2021

Бюрократияга яна бир жиддий зарба

- Advertisement -
- Advertisement -

Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш масаласига Адлия вазирлиги ўз фаолиятининг устувор вазифаларидан бири сифатида эътибор беради.

Вазирлик томонидан олиб борилган тадқиқот, ўрганишлар, фуқаролар мурожаатларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни қисқартириш, давлат хизматини олишда фуқароларга юқори даражада қулайликни таъминлаш зарур. Бунинг учун вазирлик хорижий тажриба ва тенденцияларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштирувчи замонавий таклифларни мунтазам ишлаб чиқиб киритиб бормоқда.

Бюрократияга қарши курашишда энг катта ғов бюрократлар ва бюрократик тартиб-таомилларнинг ўзидир.

Ҳуқуқ ижодкорлиги ўз мазмун моҳиятига кўра ижобий маънодаги бюрократик жараён ҳисобланади. Бирор бир ғояни лойиҳа шаклида алоқадор вазирлик ва идораларга киритар экансиз, уни ҳимоя қилишингиз, уларни ишонтиришингиз керак бўлади.

Энди тасаввур қилинг, лойиҳангизда ўша вазирлик ва идораларда мавжуд бўлган аслида кераксиз, идоравий манфаатга хизмат қиладиган, коррупциявий хатари бор ваколатлар ва тартиб-таомиллардан бекор қилишни таклиф этаяпсиз. Улар буни қандай қабул қилади? Бундай паллада қарор қабул қилувчининг позицияси, иродаси ўта муҳим аҳамиятга эга.

Бюрократияга қарши курашиш, уларни қисқартириш нима учун зарур? Жавоби кундек равшан бўлса-да, аниқроқ тасаввур қилиш учун айрим маълумотларга тўхталсак.

Жаҳон банкининг тадқиқотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда йирик корхоналар раҳбарлари вақтининг 31 фоизи, кичик корхоналар раҳбарлари вақтининг 26 фоизи бюрократик масалаларни ҳал қилиш, давлат органлари ҳамда ҳокимликлар билан муносабатларга киришиш учун сарфланаётгани қайд этилган. Ваҳоланки, ушбу вақт самаралироқ тарзда, масалан, ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга, иш самарадорлигини оширишга ва корхоналар тушумларини ошириш масалаларига сарфланиши мумкин эди.

Экспертларнинг фикрига кўра, дунё бўйича бюрократик қоидаларга риоя этишга сарфланадиган харажатлар жаҳон ЯИМнинг 17-20 фоизини ташкил этади. Хусусан, АҚШда ЯИМнинг 17 фоизини, яъни 3 трлн. долларни ташкил этади.

Давлат раҳбарининг куни кеча қабул қилган “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу соҳадаги тизимли изчил сиёсатнинг ифодаси бўлди.

Фармон маъмурий тартиб-таомилларда аҳоли, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларига кўпроқ хизмат қиладиган муҳим қоидаларни қамраб олган. Фармон ўз мазмуни моҳиятига кўра бюрократияга қарши курашнинг сифат жиҳатдан иккинчи босқичининг ҳуқуқий асосини яратди дейишимиз мумкин.

Бу йўналишда биринчи босқич 2019 йил декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори бўлди.

Ушбу қарорнинг ижроси таҳлил қилингач, давлат билан фуқаролар ва бизнес ўртасидаги аҳмиятни йўқотган тартиб-таомилларни янада соддалаштириш эҳтиёжи мавжудлиги анлашди. Шу нуқтаи-назаридан келиб чиқиб қайд этилган Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди ва киритилди.

Фармон билан ушбу ҳолатларга барҳам бериш, давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор принципал янгиликлар, қоидалар жорий этилмоқда.

Хусусан 130 дан ортиқ маъмурий тартиб-таомиллар енгиллаштирилмоқда, 460 дан ошиқ қонун ҳужжатларида кўрсатилган 18 турдаги ҳужжатларни ва  маълумотларни давлат органлари томонидан фуқаролардан талаб қилиниши бекор қилинмоқда. Эндиликда давлат органлари бу ҳужжатларни ваколатли давлат ташкилотидан (10 та ташкилот) “Электрон ҳукумат” платформаси орқали олиши зарур.

Натижада йилига ўртача 1,5 млндан ортиқ фуқаронинг овора бўлишининг олди олинади ва уларнинг 22 млрд сўмдан ортиқ маблағи тежалади ҳамда ушбу маблағлар фуқароларнинг ўзида қолишига эришилиши прогноз қилинмоқда.

Биргина наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги бўйича маълумотнома олишда 276 мингдан ортиқ фуқаронинг овора бўлишининг олди олинади ва уларнинг 4 млрд сўмдан ортиқ маблағи тежалади ёки фуқароларнинг руҳий касаллиги ҳақида маълумотнома олишда 300 мингга яқин фуқарони овора бўлишини олдини олинади ва уларнинг 4,5 млрд сўм маблағи тежалиши кутилмоқда.

Фуқаролардан давлат ташкилотлари талаб қилиши мумкин бўлмаган ҳужжатлар рўйхатида шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси, шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати, меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари кабилар ҳам бор. Буларнинг бекор бўлаётганининг аҳамиятини қисқа изоҳ билан тушунтириш мушкул.

70-80 йиллик, баъзилариники ундан ҳам кўп йиллик “стаж”г эга бу ҳужжатларни талаб қилиш тўхтайди – оворагарчиликлардан иборат катта бир тарихга якун ясалмоқда. Давлат ва фуқаро муносабатларида аслида бу радикал, инқилобий қадам.

Биз яқин ўтмишда давлат хизматлари соҳасини туб ислоҳ қилишда “фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” деган принципни эълон қилиб, амалда ижросини таъминлашга ҳаракат қилаётган эдик. Эндиликда янги принцип лойиҳаси “фуқаролар эмас, давлат органлари ҳаракатланади” устида ишлашимиз, фуқароларга имкон қадар виртуал давлат хизматлари кўрсатиш бўйича бош қотирмоқдамиз. Зеро бу пандемиянинг давлат хизматларига қўйган чақириқларидан бири бу.

Шунингдек, 28 турдаги давлат хизматлари натижасини фуқаролар ва тадбиркорларнинг ўзларининг хоҳишига кўра, почта алоқаси орқали олишлари мумкин. Почта алоқаси хизматининг жорий этилиши аҳоли харажатларини камида 2 бараварга қисқартиришга, аҳолининг давлат органларига бир-неча маротаба овора бўлиб келиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.

Фармонга кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб хорижга чиқиш биометрик паспортини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиб олиш мумкин бўлади.

Фуқароларни маълум маънода оворагарчиликка олиб келаётган масалалардан бири бу уларни жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга қўйиш бўлган бўлса, жорий йил 1 июндан бошлаб 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карта беришда улар бир вақтнинг ўзида солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилади ва жамғариб бориладиган пенсия тизимида рўйхатдан ўтказилади. Аниқ рақамларга тўхталадиган бўлсак 2020 йилда давлат хизматлари марказларига 338,7 минг нафар фуқаро жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга қўйиш бўйича мурожаат қилган.

Фармон билан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланиши, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларни идентификация қиладиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланиши белгиланди. Мазкур тартибни амалга оширилиши, нафақат коррупция ва бюрократияга қарши муҳим аҳамиятга эга, балки статистикани аниқ бўлиши, ижтимоий сиёсатнинг манзиллигини таъминлашда ҳам ижобий таъсир қилади.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг асосий иштирокчиларидан бири бу юридик шахслар ҳисобланди. Уларнинг ташкил этилиши, рўйхатдан, қайта рўйхатдан ўтказилиши ҳуқуқий муносабатларда муҳим мазмунга эга. Бу жараён қанчалик пухта тартибга солинса, турли низоларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади. Мазкур жараённи тартибга солишда ягона ёндашувларни, “уйин қоидалари”ни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш зарур. Фармон билан Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ваколатли орган этиб белгиланлиги, ушбу бўшлиқни тўлдиради.

Сўзимиз сўнгида фуқаролардан бир илтимосимиз бор.

Ҳурматли фуқаролар, Адлия вазирлиги давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, маъмурий тартиб-таомилларни мақбуллаштириш йўналишида кенг қамровли, чуқур изланиш ва ўрганишларда давом этади. Сиздан бу борада таклиф-мулоҳазалар бўлса av11@adliya.uz манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

Х. Мелиев,

Адлия вазирлиги масъул ходими 

 

- Advertisement -

Latest news

Мурожаатлар билан ишлашда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари

Мамлакатимизда 2016 йилда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги тизим яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, барча туман ва шаҳарларда эса халқ қабулхоналари...
- Advertisement -

Хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини кучайтириш зарурати

Фуқароларнинг мулкий муносабатлари билан боғлиқ масалаларни самарали ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш, бу борада мансабдорларнинг вазифа ва жавобгарликларини қатьий белгилаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан...

Ипотека кредити: имкониятми ёки муаммо?

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг шаҳар ва қишлоқларида қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳар доимгидан-да жадаллашиб кетгандай. Хусусан, арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, соҳага янги...

“Tashkent Law Spring” II Xалқаро юридик форуми ўтказилади

2021 йил 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Xалқаро юридик форуми йирик халқаро тадбир ҳисобланади. Форум Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги...

Related news

Мурожаатлар билан ишлашда моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари

Мамлакатимизда 2016 йилда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича янги тизим яратилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, барча туман ва шаҳарларда эса халқ қабулхоналари...

Хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини кучайтириш зарурати

Фуқароларнинг мулкий муносабатлари билан боғлиқ масалаларни самарали ҳал этиш механизмларини ишлаб чиқиш, бу борада мансабдорларнинг вазифа ва жавобгарликларини қатьий белгилаш бугунги куннинг устувор вазифаларидан...

Ипотека кредити: имкониятми ёки муаммо?

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг шаҳар ва қишлоқларида қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳар доимгидан-да жадаллашиб кетгандай. Хусусан, арзон уй-жойлар ва кўп квартирали уйлар қуриш кўламини кенгайтириш, соҳага янги...

“Tashkent Law Spring” II Xалқаро юридик форуми ўтказилади

2021 йил 22-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Tashkent Law Spring” II Xалқаро юридик форуми йирик халқаро тадбир ҳисобланади. Форум Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги...
- Advertisement -