Ўзбекистонда қолипли нон (буханка) нархи яна қимматлашди. Бу буханканинг сўнгги 20 кун ичида иккинчи марта қимматлашиши ҳисобланади. Ҳозирда Тошкентдаги турли савдо дўконларида буханка 1 600 сўмдан 1 900 сўмгача сотилмоқда.
Буханка нархи охирги марта 15 октябрь куни қимматлашган. Ўшанда «буханка» 1 350—1 500 сўмдан сотила бошланган эди.
Маълумот учун, 2019 йил 1 октябрдан ун ва «буханка» харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифаларига бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси 50 минг сўмга оширилган.