0,00 UZS

No products in the cart.

1 C
London
Dushanba, Mart 8, 2021

Бош прокурор сайёр қабули

- Advertisement -
- Advertisement -

Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 27 ноябрда Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 33 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

(мурожаатларнинг 10 таси суд масалалари, 12 таси прокуратура ва 3 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 8 таси бошқа масалаларга оид)

Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилиб, қаноатлантирилди.

Шунингдек, Пискент тумани, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг турмуш шароити ўрганилиб, фуқароларнинг суюлтирилган газ, электр энергияси, ички кўчалар таъмирланиши билан боғлик мурожаатлари жойида ҳал этилди.

Хусусан, Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги кам таъминланган оила вакиллари ҳолидан хабар олинди.

Шу билан бир қаторда Ўртачирчиқ тумани, Юқориовул маҳалла фуқаролар йигини, Янгикўприк кўчасининг 1.200 метр ички йўлларига шағал ётқизиб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, қабулда олинган мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

- Advertisement -

Latest news

Гулдан нозик, тоғлардан кучли

                                               ...
- Advertisement -

Латент жиноятчилик: сабаблар ва омиллар

Дунёда латент жиноятчиликка қарши курашнинг асосий усулларидан бири сифатида унинг келиб чиқиш сабаблари, шартлари ҳамда унга туртки бўлувчи омилларни аниқлашга эътибор қаратилмоқда. Бундай ёндашув...

Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқий тарғибот: тавсиф, таҳлил ва тавсиялар

Ҳар бир инсоннинг ахборот олиш, тўплаш ва тарқатиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. Аммо олинаётган ва тарқатилаётган ахборот ишончли, хавфсиз ва холис бўлиши, давлат ва...

Жиноятларни таснифлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳамияти

«2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»га мувофиқ жиноят ва жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида 2018 йил 14 майда Ўзбекистон...

Related news