0,00 UZS

No products in the cart.

11.8 C
London
Payshanba, Sentabr 23, 2021

Бош прокурор: Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган қонунбузилиши ҳолатларига прокурорлар қатъий муносабат билдиради

- Advertisement -
- Advertisement -
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга мурожаатномасида нима сабабдан судгача бўлган тергов жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган, деган саволни ҳам кўндаланг қўядиган, тазйиқлар учун жавоб берадиган вақт келганини алоҳида қайд этган эди. 
Эски тузумдан қолган ва ҳануз давом этаётган суд қарорларини прокуратура томонидан чақириб олиб, ўрганиш амалиётини чеклаш лозим. Энди фақат иш юзасидан шикоят келиб тушган ҳолдагина прокурор суд қарорини олиб ўрганиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида прокуратура органлари ходимлари иштирокида ўтказилган кенгайтирилган ҳайъат мажлисида шу масалага эътибор қаратилди.
photo_2020-02-09_11-57-35 (2).jpg
Бош прокурор Н.Йўлдошев прокуратура органлари манзилига айтилаётган бу каби асосли танқидлардан хулоса чиқариш, фаолиятни бугунги кун талабларига мувофиқлаштириш зарурлигига эътибор қаратди. Биз бу бўйича парламент ва Президентга ҳисоб берамиз.
Айни пайтда тизимда шу йўналишда амалий ишлар олиб борилмоқда.
Қисқа даврда тизимни номуносиб ходимлардан тозалаш мақсадида 98 нафар ходим ишдан бўшатилди, 282 нафари лавозимидан озод қилинди. Бу ишлар бундан кейин ҳам давом эттирилади.
photo_2020-02-09_11-57-35.jpg
Судларда ишлар кўрилишида фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш асосий мақсадга айланди. Прокурор протестларига асосан жиноий судларнинг 1 минг 997 нафар шахсга нисбатан қарорлари, шунингдек фуқаролик судларининг 1 минг 455 та, иқтисодий судларнинг 786 та, маъмурий судларнинг 1 минг 85 та қарорлари ўзгартирилиши ёки қонунга мувофиқлаштирилиши таъминланди.
Бош прокурор ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган инсон ҳуқуқларини поймол этиш, қийноққа солиш билан боғлиқ ҳар бир ҳолатга нисбатан прокурорлар қатъий муносабат билдириб боришини ҳам алоҳида қайд этди.
photo_2020-02-09_11-57-36.jpg
- Advertisement -

Latest news

Энди шанба ва якшанба кунлари ҳам ҳайдовчилик гувоҳномангизни алмаштиришингиз мумкин

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари марказларида ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш хизматидан фойдаланиш учун ташриф буюрувчилар оқими ортган. Бу эса, Марказларимизда узун навбатларнинг ҳосил бўлишига...
- Advertisement -

“Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ўтказилди

28 август куни давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги шодиёналари арафасида Тошкент шаҳрида “Адлиядан адлиягача” ҳуқуқий марши ташкил этилди. Аҳоли учун фойдали ва зарур тадбирларни мунтазам...

Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми?

САВОЛ: Супер-контрактга кирганлар таълим кредити олиши мумкинми? ЖАВОБ: Супер-контрактга кирганлар 1-курсда, яъни супер-контракт тўланадиган йили таълим кредити ололмайди. Аммо 2-курсдан бошлаб, бемалол таълим кредити олиши мумкин. Таълим кредитининг...

Қандай ҳолларда меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинади?

Номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосли бўлиши шарт. Қуйидаги сабаблардан бирининг...

Related news