Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, оммавий сайёр қабуллар ҳамда видеоконференцалоқа орқали қабуллар ўтказиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўтказилаётган қабулларда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ўзининг ечимини топмаётган муаммо ва таклифларини жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунга кўра, жорий йилнинг 16-18 декабрь кунлари Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев томонидан Сурхондарё вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 184 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.
(мурожаатларнинг 40 таси суд масалалари, 26 таси прокуратура ва 31 таси ички ишлар органлари фаолиятларига ҳамда 87 таси бошқа масалаларга оид)
Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.