0,00 UZS

No products in the cart.

15.4 C
London
Juma, Iyun 25, 2021

Бош прокуратура Гулнора Каримованинг адвокати нима сабабдан рад этилгани юзасидан ахборот берди

- Advertisement -
- Advertisement -
Г.Каримованинг манфаатлари ҳимоясида қатнашаётган адвокатлар хусусида келиб тушаётган кўплаб сўровлар юзасидан шуни маълум қиламизки, уларнинг барчаси Г.Каримованинг яқин қариндошлари томонидан ёлланган бўлиб, тегишли тартибда адлия органлари томонидан берилган адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир.
Адвокатлар билан барча муносабатлар Жиноят-процессуал кодекси нормалари асосида амалга ошириб келинмоқда ҳамда улар томонидан ўз мижозлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишда чекланганликлари хусусида бирон-бир шикоят ва илтимоснома келиб тушмаган.
Ўзини Г.Каримованинг адвокати сифатида таништириб келаётган Грегуар Манжа хусусида шуни маълум қиламизки, амалдаги қонунчиликка кўра чет эл адвокатларининг Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатиши назарда тутилмаган.
Айни вақтда, чет эллик адвокат Г.Манжанинг Швейцария ҳукумати томонидан берилган мандати Г.Каримовага нисбатан Швейцарияда олиб борилаётган жиноят иши билан чегараланган бўлиб, унинг Ўзбекистонга келиши фақатгина Швейцария ҳукуматининг ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаси асосида амалга оширилган эди.
Ўз мижози билан учрашиш учун яратиб берилган имкониятларни суиистеъмол қилган Г.Манжа бузғунчилик характеридаги ҳаракатларни амалга ошириб, олдиндан ёлғонлиги маълум бўлган Ўзбекистон пенитенциар муассасалари ҳақидаги бўҳтон маълумотларни пиар мақсадида тарқатишда ифодаланган адвокатларнинг умумэътироф этилган этика қоидаларини бузилишига йўл қўйган.
Ваҳоланки, пенитенциар муассасалар халқаро ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлар учун ҳам очиқ бўлиб, уларнинг мониторинг ҳисоботлари мунтазам равишда чоп этиб борилади.
Шунга кўра, ўзбек тарафи мутаносиб чора тариқасида Г.Манжанинг Ўзбекистон Республикасига киришига рухсат беришни рад этишга мажбур бўлди.
Г.Каримованинг Швейцариядаги жиноят иши бўйича бошқа жиноий шерикларининг чет эл адвокатлари Ўзбекистон Республикасидаги ўз мижозлари билан чекловсиз муносабатни қўллаб-қувватлаб келмоқдалар.
- Advertisement -

Latest news

Коррупциясиз жамият орзусида

Аксар муаммоларимизнинг сабабчиси коррупция эканини, биз ҳам коррупциясиз жамиятда яшашга ҳақли эканимизни тушуниб етганимизга анча бўлди. Коррупциясиз жамиятнинг биринчи шарти – жамиятдаги коррупцияга нисбатан...
- Advertisement -

Пора – инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

Поранинг катта-кичиги бўлмайди. У юз берган жойда ҳаёт издан чиқади. Худди бир томчи оғу инсон умрига зомин бўлгани каби пора аралашган турмуш тарзида ҳам...

“Коррупциясиз ривожланамизми?”

Ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт йўлига қарасак, улар биринчи навбатда мамлакатдаги таниш-билишчилик, яширин иқтисодиёт, монополия, порахўрлик каби иллатларни енгиб кейин ҳар томонлама тараққий этганини кўрамиз. Бизда эса...

Маҳкум ва таълим: жазони ижро этиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу...

Related news