0,00 UZS

No products in the cart.

19.1 C
London
Payshanba, May 26, 2022

Болаларнинг давлат органларига мурожаатлари қай тарзда кўриб чиқилади?

- Advertisement -
- Advertisement -
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 22 апрелдаги “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Бола ҳуқуқлари кафолатларининг янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Ушбу ҳужжат лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар тегишли қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни батафсил кўриб чиқдилар.
Чунончи, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартишга кўра, 18 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, агар унинг ота-онасидан бири, васийликка ёки ҳомийликка олган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосга кўра яшаш ҳуқуқига эга бўлса, Ўзбекистон Республикасидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш таъқиқланмоқда. Депутатларнинг фикрича, бу болалар ҳуқуқларини таъминлаш баробарида, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Уй-жой кодексига ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар Меҳрибонлик уйларига жойлаштирилган бутун вақт мобайнида бронлаштириш ҳуқуқини тақдим этиш тўғрисида киритилаётган қоида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
Таъкидлаб ўтилганидек, бугун ота-она қарамоғисиз қолган болалар ҳимоясини таъминлаш борасида айрим муаммолар кўзга ташланмоқда. Мазкур қоиданинг киритилиши Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг келажакдаги ҳаётини яхшилаш, айримларининг ота-онасидан мерос қолган мулк ҳуқуқини сақлаб қолишда муҳим ўрин тутади.
Солиқ кодексига киритилаётган судларга фуқаролик ишлари бўйича киритилган даъволарни давлат божи тўлашдан озод қилиш тартиби тўғрисидаги қоида ҳам, депутатлар томонидан қайд этилганидек, болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадига қаратилгани билан аҳамиятли.
Бундан ташқари, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган қоида ҳам мазмун-моҳияти жиҳатидан долзарб. У билан ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланиши, бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмаслиги назарда тутилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланди.

Нурилло НАСРИЕВ

- Advertisement -

Latest news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...
- Advertisement -

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...

Related news