Ёз ойларида болаларни соғломлаштириш ва уларнинг дам олишини ташкил этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Бу борада тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ туманида жойлашган “Бурчи-Мулло” болалар оромгоҳида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси, Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Бўстонлиқ туманида жойлашган “Бурчи-Мулло” болалар дам олиш оромгоҳига болаларни олиб бориш ва олиб келиш жараёнида болаларни автотранспортларга чиқиши, шунингдек транспорт воситаларининг йўлларда вақтинчалик тўхташ жойларида хавфсизлик чоралар кўриш бўйича тадбирлар амалга оширилди.
Шунингдек, болалар хавфсизлигини таъминлаш, оромгоҳларда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оромгоҳда карантин қоидаларига риоя этилишини жумладан, дезинфекция тадбирларини мунтазам олиб бориш, мажбурий тиббий кўриклар, болаларни санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этишларини, дам олиш вақтида ниқоб ва бир марталик тиббий қўлқопларни доимий тақиб юришлари алоҳида назоратга олинди.