0,00 UZS

No products in the cart.

15.4 C
London
Juma, Iyun 25, 2021

Бокуда МДҲ га аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

- Advertisement -
- Advertisement -

Бокуда МДҲ га аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон Президенти ҳам иштирок этди

Бугун, 30 октябрь куни Боку шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларни кенгашининг 77-саммити бўлиб ўтди.

Унда Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу, Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Закир Гасанов, Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳдодир Қурбонов, Беларусь Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Андрей Равков, Қозоғистон мудофаа вазири генерал-майор Нурлан Ермекбаев, Тожикистон мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо, Қирғизистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев, МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этди.

Асосий йиғилиш олдидан мудофаа вазирлари Боку шаҳридаги “Шаҳидлар майдони”да бўлиб, “Мангу олов” монументи пойига гулчамбар қўйди ва мамлакат ҳудудий яхлитлиги йўлида жон фидо қилган озар ҳарбий хизматчиларига ҳурмат бажо келтирди.

МДҲ га аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг кенгашида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам иштирок этди.

Саммит кун тартибидан МДҲ давлатларининг 2025 йилгача ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги концепцияси, радиация, кимёвий ва биологик соҳаларда қўшма мониторинг ва вазиятни баҳолашга оид масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вазирлар “Халқаро армия ўйинлари – 2019” натижаларини сарҳисоб қилиб, МДҲ ҳарбий кучлари учун офицер кадрлар тайёрлаш ҳамда “Илмнинг бошланиши” халқаро илмий ғоялар фестивалининг ўтказишни муҳокама қилдилар. Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга бағишланган алоҳида суҳбат бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Коррупциясиз жамият орзусида

Аксар муаммоларимизнинг сабабчиси коррупция эканини, биз ҳам коррупциясиз жамиятда яшашга ҳақли эканимизни тушуниб етганимизга анча бўлди. Коррупциясиз жамиятнинг биринчи шарти – жамиятдаги коррупцияга нисбатан...
- Advertisement -

Пора – инқироз илдизи! У кесилса жамият юксалади

Поранинг катта-кичиги бўлмайди. У юз берган жойда ҳаёт издан чиқади. Худди бир томчи оғу инсон умрига зомин бўлгани каби пора аралашган турмуш тарзида ҳам...

“Коррупциясиз ривожланамизми?”

Ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт йўлига қарасак, улар биринчи навбатда мамлакатдаги таниш-билишчилик, яширин иқтисодиёт, монополия, порахўрлик каби иллатларни енгиб кейин ҳар томонлама тараққий этганини кўрамиз. Бизда эса...

Маҳкум ва таълим: жазони ижро этиш тизимини халқаро стандартларга мослаштириш

Жиноий жазога ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткорлик, жамиятда юриш-туриш қоидаларига ҳурмат муносабатини шакллантиришда уларга таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга кўмаклашиш муҳим омил ҳисобланади. Шу...

Related news