0,00 UZS

No products in the cart.

13.8 C
London
Yakshanba, May 29, 2022

Бахшичилик, чавондозлар, ҳарбий машғулотлар ва экскурсия

- Advertisement -
- Advertisement -

Ҳарбий қисмга ташриф буюрган ёшларда катта таассурот қолдирди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида қўйилган топшириқлар юзасидан вилоят ҳокими Tўра Боболов томонидан “Сурхондарё вилоятида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳарбий хизматчиларнинг этномаданий қадриятлар тўгрисида” қарор қабул қилинди.

Ушбу қарор ижроси юзасидан вилоятдаги ҳарбий қисмларнинг бирига “Ёшлар – келажагимиз пойдевори” шиори остида тадбир ташкил этилди. Унда Жарқўрғон ва Қумқўрғон туманларидаги умумтаълим мактабларидан 200 дан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Устозлар ва ёшлар ҳарбий қисм офицерлари томонидан илиқ кутиб олиниб, улар ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, ўқувчилар ҳарбий қисм ҳудудидаги ўқув жойлари билан ҳам яқиндан танишиб, илк ҳарбий кўникмаларга эга бўлишди. Машғулотларда бевосита иштирок этиб, ҳарбий акалари билан самимий суҳбат қуришди. Машғулотлар мобайнида ҳарбийлар ёрдамида турли машқларни бажариб, қурол-аслаҳа ва жанговар техникалар имкониятидан амалда фойдаланиб кўрдилар.

Экскурсия ва тадбир кун мобайнида давом этди. Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда подполковник Зуфар Юсупов ёшларга миллий қадриятларимизнинг тарбия негизи экани, ҳарбий-ватанпарварлик, достонлар, бахшичилик ва чавандозликнинг келажак авлодга бешикаст етказиб берилишининг муҳимлиги ҳақида гапирди.

Ҳарбий қисмнинг спорт майдонида чавандозлар томонидан от минишнинг сир-асрорлари ёшларга кўрсатиб берилди.

Tадбир якуни концерт дастурига уланиб кетди. Унда Tермиз гарнизони ҳарбий оркестри ижросида мусиқалар янгради, қўшиқлар куйланди. Сурхондарёлик Шерали бахши Эгамбердиев томонидан “Aлпомиш” достонидан парчалар айтилди.

Шу кунги тадбирлар, ҳарбий машғулотлар ва экскурсия ўқувчи ёшларда катта таассурот қолдириб, хотираларида бир умрга муҳрлангани табиий.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш – тараққиёт омили

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгилаб ўтилганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ҳамда одил судловга эришиш орқалигина инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда...
- Advertisement -

2022-yil aprel soni

«Huquq va burch» jurnali Chop etilgan vaqti: 2022-yil, aprel Sahifalar soni: 64 sahifa Chop etilgan maqolalar soni: 17 tа Jurnal bahosi: 20 000 so‘m MUNDARIJANI KO‘RISH YUKLAB OLISH       USHBU SONDA: JINOYAT-PROTSESSUAL FAOLIYAT...

TILXAT, TUSHUNTIRISH XATI, ARIZA qanday holatlarda olinadi?

Amaliyotda kadrlar xizmati xodimlari tilxat, tushuntirish xati, ariza kabi hujjatlarni qanday holatlarda xodimdan olishga ikkilanib qolishadi. Ushbu maqolada mehnat qonunchiligi bo‘yicha yuqoridagi hujjatlarni olish...

Yangi O‘zbekistonda ommaviy xizmatning islohoti: ong va huquqiy siyosatdagi o‘zgarishlar

“Ommaviy-huquqiy tadqitqotlar markazi” ilmiy-tadqiqot muassasa shaklidagi nodavlat notijorat tashkiloti Germaniyaning Konrad Adenauer nomidagi fondining O‘zbekistondagi vakolatxonasi, Toshkent davlat yuridik universiteti va Adliya vazirligi huzuridagi...

Related news