0,00 UZS

No products in the cart.

19.7 C
London
Seshanba, Iyul 7, 2020

“АрМИ – 2019”: Ўзбекистонлик муҳандис-сапёрлар ҳам учинчи ўринни эгаллади

- Advertisement -
- Advertisement -

Кеча, 11 явгуст куни бешинчи бор ўтказилаётган Халқаро армия ўйинларининг “Хавфсиз маршрут” йўналиши якунига етди. Унда ўзбекистонлик ҳарбийлар кучли учликдан ўрин олди.

Россия Федерациясининг Тюмень вилоятида жойлашган дала-ўқув майдонида бўлиб ўтган ярим финал баҳсида кураш олиб борган ўзбекситонлик ҳарбийлар маррани қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилди.

Ҳарбий мусобақа шарт-шароитлари жанг ҳолатига максимал яқин бўлиши учун 6000 метрга яқин беллашув йўлагига 250 дан зиёд имитацион, сигнал ва портловчи-ёнувчи зарядлардан иборат электропортловчи тармоқ ётқизиб чиқилди. Мусобақа Су-24 фронт бомбардимончиси ва Ми-8 транспорт-жангари вертолётларининг шартли авиазарбалари шароитида бошланди. Беларусь, Вьетнам, Ўзбекистон ҳамда Россия Федерацияси жамоалари ўртасида ўтказилган финал босқичи қизғин беллашувларга бой кечди.

Хусусан, вертолёт макетидан десантлаштирилган ҳолатида тушиш,  осма кўприк ва сеткали девор тўсиқлардан ўтиш, бинони портлатиб, ишғол қилиш, сим тўсиқли мина майдонни тозалаш ҳамда сувли тўсиқлардан ўтиш шартларида ўзбек муҳандис-сапёрлари пешқадамлик қилди.

Юртдошларимизнинг узунлиги 30 ва 6 метр бўлган ҳудудни миналардан тозалаш, узунлиги 40 метр бўлган сув ҳавзасига ТММ-3 (оғир мехенизациялашган кўприк) техникалари ёрдамида кўприк ўрнатиб, шахсий таркибга йўл очиш шартларидаги аниқ ҳаракатлари томошабинлар олқишига сазовар бўлди. БАТ-2 йўл қурувчи ва ИМР-2 тўсиқлардан ўтиш муҳандислик техникаси ёрдамида берилган шартларни тўлақонли бажаришга ҳаракат қилишди. 

Якуний натижаларга кўра, жамоамиз мазкур мусобақада учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Россия Федерацияси биринчи, Белорусь Республикасига эса иккинчи ўрин насиб этди.

Қувонарлиси, мазкур мусобақа давомида БАТ-2 йўл қурувчи муҳандислик техникаси экипажи аъзолари – механик-ҳайдовчи, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Шавқиддин Нарзуллаев ва БАТ-2 йўл қурувчи муҳандислик техникаси ҳисоби, кичик сержант Феруз Гуччиев “АрМИ – 2019” Халқаро армия ўйинларининг “Хавфсиз маршрут” мусобақасида “Энг илғор БАТ-2 экипажи” номинацияси ғолиби дея эътироф этилди. 

Эслатиб ўтамиз, III  ва IV Халқаро армия ўйинларининг “Хавфсиз маршрут” мусобақаларида ҳам ҳамюртларимиз 3-ўринни қўлга киритган эди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

- Advertisement -

Latest news

Сенатор – Кенгаш – судлар

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жорий йилнинг 30 июнь куни Президентимиз раҳбарлигида одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган кенгайтирилган...
- Advertisement -

Суд жараёнини ёритишда журналистнинг нега «қўли» калта?

Ҳаёт биз ўйлаганчалик силлиқ эмас, унинг тоғдан ҳам баланд довонлари бор. Ҳаёт биз ўйлаган каби фақат яхшиликдан, фақат оқ ранглардан иборат эмас. Унинг разилликдан...

Хизмат вазифасини бажараётган шахсни ҳақорат қилиш жиноий жавобгарликка асос бўлади

Ж.Р. 2020 йил 18 март куни ўзи яшаб келаётган уйнинг унга расмийлаштирилмаётганлиги ҳолатидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишонч телефонига мурожаат қилган ва ушбу...

Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа юзасидан баёнот

2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига Андижон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов...

Related news

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here