0,00 UZS

No products in the cart.

16.6 C
London
Seshanba, Avgust 3, 2021

Андижон шаҳрида содир бўлган воқеа юзасидан баёнот

- Advertisement -
- Advertisement -

2020 йил 30 май куни Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига Андижон шаҳар, Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини, Салоҳият кўчасида яшовчи фуқаро А.Абдукаримов тан жароҳатлари билан келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куннинг ўзида Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон ички ишлар бўлими ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Аниқланишича, фуқаро А.Сотволдиев «Рубин» қимматбаҳо тошини олиб қайтариб бермаётган А.Абдукаримовга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ички ишлар бўлимига ёзма равишда мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан текшириш ўтказаётган Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи 3 нафар тезкор вакиллари, 2020 йил 29 май куни соат 22-00 ларда фуқаро А.Абдукаримовнинг яшаш хонадонига бориб, ўзларига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этган.

Жумладан, улар А.Абдукаримовни автомашинага мажбурлаб ўтказиб, 4-сон ички ишлар бўлимининг маъмурий биносига олиб келишган ва юқорида кўрсатилган қимматбахо тошни олганлиги ҳақида иқрорлик кўрсатуви беришга мажбурлаш мақсадида зўрлик ишлатиб босим ўтказган.

Улар фуқаро А.Абдукаримовни 30 май куни эрталаб соат 06-00 га қадар ички ишлар бўлимида ноқонуний ушлаб туриб, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказган.

А.Абдукаримовнинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳушини йўқотганлиги сабабли, ички ишлар бўлимидан Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига олиб келинган.

Иш бўйича ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида “А.Абдукаримов оғир тан жароҳати олганлиги” кўрсатилган.

1 июнь куни жиноят иши юзасидан 4-сон ички ишлар бўлими жиноят қидирув гуруҳи 3 нафар тезкор вакилига Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 234-моддаси (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ҳамда 235-моддаси (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан айб эълон қилиниб, суд қарори билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жабрланувчи А.Абдукаримовга шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан, у олган оғир тан жароҳатлари оқибатида 11 июнь куни вафот этган.

Мазкур жиноят иши 16 июнь куни Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олинган.

 Олиб борилаётган тергов ҳаракатлари давомида 27 июнь куни ушбу жиноятга алоқадор деб топилган яна 2 нафар шахс, яъни 4-сонли ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда мазкур бўлим жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакилига Жиноят кодексининг 206, 227, 234 ҳамда 235-моддалари  билан айб эълон қилиниб, суд қарори билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шу билан бирга, 4-сонли ички ишлар бўлими навбатчилик қисми навбатчи катта инспекторига ҳам Жиноят кодексининг 227-моддаси билан айб эълон қилиниб, унга муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат эхтиет чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Натижаси ҳақида қўшимча равишда ахборот берилади.

Бош прокуратура

- Advertisement -

Latest news

ОАВга эслатма: шахснинг қадр-қиммати қонун ҳимоясида

Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги соҳасида туб ўзгаришлар бўлаётгани бугун инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди. Бироқ барча соҳаларда бўлгани каби сўз ва фикр эркинлигидан фойдаланиш...
- Advertisement -

Адлия вазирлиги ахборот сайтлари билан меморандум имзолади

Адлия вазирлиги "kun.uz", "daryo.uz", "газета.uz" "human.uz" ва "bugun.uz" каби катта аудиторияга эга бўлган электрон ахборот нашрлар билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади. Тадбирда иштирок этган Адлия вазири...

Истеъмолчилар ҳуқуқига тааллуқли қонун бугунги кун талабига жавоб берадими?

Бозор иқтисодиётини соат механизмига қиёслаш мумкин. Ана шу механизмнинг қайсидир мурвати ўз функциясини тўғри бажармаса ёки унга бегона бўлган детал зўрлаб тиқиштириб қўйилса, у...

Фуқаролик ташкилий-юридик муносабатларни такомиллаштириш истиқболи

Маълумки, Корпоратив назорат механизмларининг етарлидаражада ривожланмагани, хусусийлаштирилган корхоналарда акциядор-давлатнинг имтиёзли мақоми, корпоратив секторга давлат органларининг асоссиз аралашув ҳолатлари мавжудлиги, мулкдор ҳуқуқининг етарли ҳимояланмагани акциядорлар...

Related news