0,00 UZS

No products in the cart.

2.3 C
London
Dushanba, Fevral 6, 2023

Адвокатлар ёрдамисиз ҳам ўз-ўзимизга ҳуқуқий хизмат кўрсата олишимиз мумкинми?

- Advertisement -
- Advertisement -

Албатта, биз ўз-ўзимизга ҳуқуқий хизмат кўрсата олишимиз мумкин. Бунинг имкониятлари ҳозирда мавжуд. Бунинг учун бизга “Legal Tech” индустрияси керак бўлади.

Юридик технология нима учун муҳим? Юридик саноат анъанавий равишда таваккалчиликларни унча хушламайди ва бугунги кунгача шундайлигича қолмоқда. Технологик ечимларни қабул қилиш эса жуда секин бўлди. Ўн йил олдин, деярли ҳеч қандай юридик технология компаниялари мавжуд эмас эди. Сўнгги пайтларда уларнинг сони анча кўпайди ва юридик технологиялар тобора оммалашиб бормоқда, айниқса COVID-19 пандемияси юридик хизматларлардан технологияларни қўллаган ҳолда фойдаланишни тезлаштирди.

Ҳозирда юридик соҳадан фойдаланишни арзонлаштириш, ихчамлаштириш ва тушунарли қилиш учун катта ҳажмдани инновациялар жалб этилмоқда. Юридик хизматлар бозорида инновацияларни ишлаб чиқишга сабаб бўладиган омилларга қуйидагилар киради:

Харажатлар: Тўланган юридик тўловлар учун юқори қиймат кутилади. жойига чиқмасдан ишловчи юристларнинг юридик хизматлар учун сарфланган маблағлари ҳам мижозлар томонидан кўпроқ текширилиши кузатила бошланди.

Мажбурий инновациялар: Адвокатлик касби инновацияларни яратишда жуда секинлик билан ҳаракат қилаётган эди, лекин кўплаб кичик ҳажмдаги ҳуқуқий ечимларни топаётган юридик технологиялар ихтироси туфайли улар ҳам инновацияларни жорий қилишга мажбур бўлди.

Инновациялар юридик ходимларнинг самарадорлиги ва маҳсулдорлигини оширди ва келажак учун стратегияларни режалаштириш учун маълумотлар йиғишда кўмаклашди. Технологиянинг қонунчиликдаги аҳамиятини беш хил соҳада аниқлаш мумкин:

Глобал миқёсда кенгайиш имконияти: Технология юридик фирмаларга глобал миқёсда кенгайишга ёрдам бермоқда. Айрим юридик хизматларни чегаралараро кўрсатиш имкониятини тақдим этмоқда. Мисол учун, шартнома қонунчилиги турли юрисдикцияларда ўхшаш бўлса, мижоз очиладиган менюдан танлаб исталган шартномани юклаб олиши мумкин. Шу сабабли, технологиядан фойдаланган юридик фирмалар ўзларининг бозор ҳажмини оширдилар ва технология уларнинг ўсишини кучайтирмоқда.

Яхшироқ шаффофлик: Ҳуқуқий технология ушбу соҳани анъанавий шаклдан ишлаётган шаффофлигини янада ошкораликка олиб келди. Мижозлар энди ишнинг бориши, тўловлар ва бошқа тегишли маълумотларни аниқ кўришлари мумкин. Мижозларга йўналтирилган ушбу ёндашув саноат учун яхши натижалар беради.

Ресурслардан яхшироқ фойдаланиш: Ҳуқуқий технологиялар ёрдамида инсон ресурсларини ўрганиш ва мижозлар билан муносабатларни ривожлантиришга кўпроқ таъсир кўрсатадиган вазифаларга қайта йўналтириш мумкин. Мисол учун, бир хилдаги ҳужжатларни бошқариш бўйича ишлайдиган ҳуқуқшуносларнинг ўрнига, улар ҳуқуқий тадқиқотларга, ўрганишлари мумкин бўлган суд мажлисларида кўпроқ вақт сарфлашлари мумкин.

Тезроқ ишлов бериш ва вақтни бошқариш: Тўғри ишлатилса, технология энг яхши инсон ишчисига қараганда тезроқ ва самаралироқ бўлади. Сунъий онг ечимлари тадқиқот натижаларини тезроқ етказиб бериши ва ҳужжатларни миллисекундларда таҳлил қилиши мумкин. Илгари бир неча кун давом этган ишларни энди бир неча дақиқада бажариш мумкин.

Камроқ хатолар: Хатолар қимматга тушиши мумкин, айниқса ҳужжатлар судга топширилган бўлса. Сунъий онг ёрдамида хатолар эҳтимоли сезиларли даражада камаяди.

Юридик технологиянинг юқорида келтирилган афзалликлари нафақат юридик соҳа вакилларига балки жисмоний шахсларга ҳам тааллуқлидир. Чнку, ҳозирга келиб ўз-ўзига ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган техналогиялари жадаллик билан ривожланиб оддий инсонлар ҳам тушунадиган шаклларга ўзгармоқда. Мисол учун, биз ҳаётда энг кўп қўллайдиган шартномаларнинг намуналарини адвокатларнинг ёрдамисиз ўзимиз мустақил равишда юридик технологиялардан фойдаланган ҳолда топишимиз ва амалиётда қўллашимиз мумкин. Мана шундай юридик технологиялардан бири Ўзбекистон Республикасида ҳам жорий этилган.

Yurxizmat.uz платформасида 1000 дан ортиқ ҳуқуқий ҳужжатларнинг намуналари мавжуд бўлиб, исталган биридаги тегишли саволномаларни тўлдирган ҳолда ўзингизнинг эҳтиёжларингизга мосларини бепул юклаб олишингиз мумкин.

Қуйидаги сизга энг кўп керак бўладиган юридик ҳужжатларнинг ҳаволалари келтирилмоқда:

    • Маъсулияти чекланган жамият устави | Ҳужжат намунасини шакллантириш: https://yurxizmat.uz/uz/document/9
    • МЧЖ уставини тасдиқлаш тўғрисида қарор | Ҳужжат намунасини шакллантириш: https://yurxizmat.uz/uz/document/5
    • Таътил ва моддий ёрдам бериш ҳақида ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш: https://yurxizmat.uz/uz/document/129
    • Кўчмас мулкни сотиш шартномаси (контракт) | Ҳужжат намунасини шакллантириш: https://yurxizmat.uz/uz/document/87
    • Алиментни натура шаклида тўлаш тўғрисида шартнома | Ҳужжат намунасини шакллантириш: https://yurxizmat.uz/uz/document/81
    • Махсулот етказиб бериш шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш: https://yurxizmat.uz/uz/document/117
    • Фойдаланилмаган меҳнат таътилини кейинги иш йилига кўчириш тўғрисида ариза | Ҳужжат намунасини шакллантириш: https://yurxizmat.uz/uz/document/145
    • Моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома | Ҳужжат намунасини шакллантириш: https://yurxizmat.uz/uz/document/124
    • Ходимларни мукофотлаш тўғрисида буйруқ | Ҳужжат намунасини шакллантириш: https://yurxizmat.uz/uz/document/161
    • Текин фойдаланиш шартномаси | Ҳужжат намунасини шакллантириш: https://yurxizmat.uz/uz/document/154
- Advertisement -

Latest news

Shaxsning huquq va erkinliklari uchun sud himoyasi kafolatlangan

O‘zbekistonda fuqarolarning huquq va erkinliklari qonun va qonunosti hujjatlarida bevosita belgilangan. Ushbu huquq va erkinliklarning eng muhimlari mamlakat konstitutsiyasi normalarida aks etadi. Inson huquq va...
- Advertisement -

Mahalla va ommaviy axborot vositalarining fuqarolik jamiyati institutlari sifatidagi o‘rni

Mamlakatimizda demokratik qadriyatlarni ro‘yobga chiqarishda fuqarolik jamiyati institutlari tomonidan olib borilayotgan izchil islohotlar muhim rol o‘ynamoqda. Shuningdek, ular inson huquq va manfaatlarini himoya qilish...

Tibbiy xizmatdan foydalanish huquqi

O‘zbekiston Respublikasining demokratik, insonparvarlik mohiyati har bir insonning sog‘lig‘ini muhofaza qilish, malakali tibbiy xizmatdan foydalanish huquqini ta'minlashda ifodalanadi. Mamlakatimiz Konstitusiyasining bu sohada belgilangan ijtimoiy...

Eksport sohasidagi muammolarni yechish yo‘llari

Bugun xorijiy davlatlar bilan eksport-import munosabatlarini rivojlantirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish kerak bo‘lyapti. 2022—2026-yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasida davlatimizning eksport salohiyatini rivojlantirish bo‘yicha bir...

Related news

Shaxsning huquq va erkinliklari uchun sud himoyasi kafolatlangan

O‘zbekistonda fuqarolarning huquq va erkinliklari qonun va qonunosti hujjatlarida bevosita belgilangan. Ushbu huquq va erkinliklarning eng muhimlari mamlakat konstitutsiyasi normalarida aks etadi. Inson huquq va...

Mahalla va ommaviy axborot vositalarining fuqarolik jamiyati institutlari sifatidagi o‘rni

Mamlakatimizda demokratik qadriyatlarni ro‘yobga chiqarishda fuqarolik jamiyati institutlari tomonidan olib borilayotgan izchil islohotlar muhim rol o‘ynamoqda. Shuningdek, ular inson huquq va manfaatlarini himoya qilish...

Tibbiy xizmatdan foydalanish huquqi

O‘zbekiston Respublikasining demokratik, insonparvarlik mohiyati har bir insonning sog‘lig‘ini muhofaza qilish, malakali tibbiy xizmatdan foydalanish huquqini ta'minlashda ifodalanadi. Mamlakatimiz Konstitusiyasining bu sohada belgilangan ijtimoiy...

Eksport sohasidagi muammolarni yechish yo‘llari

Bugun xorijiy davlatlar bilan eksport-import munosabatlarini rivojlantirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish kerak bo‘lyapti. 2022—2026-yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasida davlatimizning eksport salohiyatini rivojlantirish bo‘yicha bir...
- Advertisement -